Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2302/8695 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Мустафаев Бахтиёр Улашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Саттаров Жалолиддин Тошмахмат ўғли Ответчик / Подсудимый Қурбанова Машҳура Абдимурот ўғли
Source ID 667a9580b6bf6f28996e5c58 Claim ID 4740921 PDF Hash 472ebf784851f3fa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 846 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 23-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев, Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ ХХХнинг жавобгар ХХХ ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/8695-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 13.07.2020 йилда қонуний расмийлаштирганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушларининг бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик турмушларига жавобгарнинг онаси аралаша бошлаганлиги боис ўрталарида оилавий жанжаллар келиб чиққанлигини, доимий жанжаллар сабабли 2022 йил январда жавобгар мол-мулкларини олиб кетганлигини, оиласи барбод бўлганлигини, оиласини тиклаб бўлмаслигини таъкидлаб, ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар ХХХ ХХХнинг ишончли Очилова Рохила Ғознаевна даъво аризани қувватлаб, ўғли ва келини 2020 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганлиги ва уларнинг ўрталарида бир нафар фарзанд борлигини, ўғли ва келини 2022 йил апрелдан буён бирга яшамаслигини, ўзи икки бор оилани яраштиришга ҳаракат қилган бўлсада, фойдаси бўлмаганлигини, келини кетаман деб жанжал қилганлигини, ўғли Россия Федерациясида эканлигини, невараси учун ўғли алимент тўлаб келаётганлигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ХХХ ХХХ узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги боис, суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўришни лозим топди. Суд, судда даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўзаро турмуш қуриб, никоҳини 13.07.2020 йилда қонуний расмийлаштирган. Бу ҳақда Олтинсой туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2-1907-20-00459-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар 10.12.2021 йилда туғилган Тошмахматов Мухаммадумар Жалолиддинович исмли фарзанди бор. Даъвогар вакилининг кўрсатмасига қараганда, тарафлар 2022 йил мартдан буён бирга яшашмайди. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун 26.10.2023 йил ва 08.02.2024 йилдаги ажримлари билан жами 6 (олти) ой муҳлат берилиб, ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Суднинг ажрими ижро этишлик учун Олтинсой туман оила ва хотинқизлар бўлимига ҳамда тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган. Олтинсой туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 07.02.2024 йилдаги хулосасида, оила ўрганиб чиқилганлиги, тарафларга илгари ҳам бир неча бор оила муқаддаслиги тушунтирилганлиги, тарафлар қисқа муддат бирга яшашганлиги, М.Қурбонова фарзандини етим қилишни хохламаслигини билдирганлиги, оилани яраштириш учун муҳлат бериш лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 14-бандида, Никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим.-деб тушунтириш берилган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар ХХХ ХХХ тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, иштирок этмаганлиги сабабли суд томонидан эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини тўлиқ аниқлашнинг имкони бўлмади. Суд тарафларнинг ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жавобгарнинг суд жараёнларида иштирок этмаганлигини, оиланинг барбод бўлганлигини тасдиқловчи далилларнинг йўқлигини, тарафлар узоқ муддат бир никохда туришганлигини инобатга олиб, фақатгина даъвогар вакилининг жавобгар ҳурмат қилмаслиги ҳақидаги фикри, бир тарафнинг оиласини тиклашни хоҳламаслиги никоҳининг бекор бўлиши учун етарли асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судда даъвогар вакили оила барбод бўлганлигини исботлаб бераолмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларини исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16- банди 2 ва 3-хатбошисига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд ишдаги ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб, юқоридаги Қонун нормаси ҳамда Пленум қарори тушунтиришига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли ёки келиша олмаётганликлари, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жавобгар суд мажлисига келмаганлиги боис келишмовчиликнинг асл сабабини тўлиқ аниқлашнинг имкони бўлмаганлигини, оиланинг барбод бўлганлигини тасдиқловчи далилларнинг йўқлигини инобатга олиб, даъвогар вакилининг келтирган важлари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган хулосага келади ва даъво аризани рад этишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб давлат божи ва почта ҳаражати тўланганлигини инобатга олади. Бинобарин юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ ХХХнинг жавобгар ХХХ ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Б.Мустафаев