← Назад
Решение #1278032 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 774 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “23” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Оҳангарон туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Х.К.Маткаримовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Жумабоевнинг котиблигида, томонлардан даъвогар
Р.Туйчиева ва жавобгар Ж.Туйчиеваларнинг иштирокида, даъвогар Туйчиева
Рухсорахон Лочинбек қизининг жавобгар Туйчиев Жасурбек Бахромжон
ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 2-1107-2303/14457-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Туйчиева Рухсорахон Лочинбек қизи жавобгар Туйчиев
Жасурбек Бахромжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 27 июлда
қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан 2022 йил 14 апрель куни туғилган Бахромжонов Билолбек
Жасурбек ўғли исмли бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан доимий
жанжал қилишини, уни тахқирлашини, жавобгар қимор ўйнаб ютқазиб
аламини ундан олишини, энди жавобгар билан оилани тиклашнинг имкони
йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Туйчиева Рухсорахон Лочинбек қизи
даъво аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида суд томонидан берилган
ярашув муҳлати давомида ҳам ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, чунки
жавобгар билан оилавий муносабатлари 2022 йил декабр ойидан бошлаб
тугатилганлигини, жавобгар ўзаро жанжаллар натижасида унинг отасини
уриб, отасига тан жарохати етказиб бурнини синдирганлигини, у турмуш
қуриш арафасида эканлигини, бир хафтадан кейин Хамидулло исмли фуқаро
билан туйи бўлишигни баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Туйчиев Жасурбек Бахромжон ўғли
даъвогарнинг даъвр аризасини тан олиб, даъвогар билан 2022 йил декабрь
ойидан буён бирга яшамаслигини, эр-хотинлик муносабатлари шу вақтдан
бошлаб тугатилганлигини, агарда даъвогар яшаганида у фарзанди учун яшаб
кетишини лекин даъвогар ўзи яшашни хохламаганлигини, даъвогар уни
жиноий жавобгарликка торттирганлигини, энди даъвогар билан бирга
яшашинг
имкони йўқлигини баён қилиб суддан даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида
атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён
бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар
томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Туйчиева Рухсорахон
Лочинбек қизи жавобгар Туйчиев Жасурбек Бахромжон ўғли 2021 йил 27
июлда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1118-21-00738сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги
турмушларидан 2022 йил 14 апрель куни туғилган Бахромжонов Билолбек
Жасурбек ўғли исмли бир нафар фарзанди туғилган. Оилавий
келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил декабр ойидан бошлаб
биргаликда яшашмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил 23
ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 3 (уч) ой ва 2024 йил 23
февралдаги ажрими билан 3 (уч) ой муҳлат берилган.
Суд даъвогар Р.Туйчиеванинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар 2022 йил декабр ойидан бошлаб
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз
самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли
улар ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, суд томонидан берилган
ярашиш муддати давомида ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари
тикланмаганлигини, яраштириш комиссияси томонидан ушбу оилани тиклаш
имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилганлигини, тақдим қилинган ёзма
далиллар йиғиндиси тарафларнинг оилавий муносабатлари батамом
тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги
оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан
ажратишни, тарафларнинг вояга етмаган бир нафар фарзандини даъвогарнинг
тарбиясида қолдиришни, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби
даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида белгилаб, уни жавобгардан давлат
фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253, 383, 403, 422 ва 426-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Туйчиева Рухсорахон Лочинбек қизининг жавобгар Туйчиев
Жасурбек Бахромжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Туйчиева Рухсорахон Лочинбек қизи билан жавобгар Туйчиев
Жасурбек Бахромжон ўғли Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими
томонидан 2021 йил 27 июлдаги 2-1118-21-00738-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин.
Тарафларнинг 2022 йил 14 апрель куни туғилган Бахромжонов Билолбек
Жасурбек ўғли исмли бир нафар вояга етмаган фарзандлари даъвогар
Туйчиева Рухсорахон Лочинбек қизининг тарбиясида қолдирилсин.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида
жавобгар Туйчиев Жасурбек Бахромжон ўғлидан давлат даромадига давлат
даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Х.К.Маткаримов
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
Х.К.Маткаримов
Суднинг ҳал қилув қарори 24.06.2024 йилда
қонуний кучга кирди. Судья:
Х.К.Маткаримов