Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2301/16742 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Самаркандский городской суд по гражданским делам Судья Муратов Нарзулла Убайдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Джабарова Сангина Кобилжоновна Ответчик / Подсудимый Рахмонов Акобир Акбарович
Source ID 666a3a44922a655d3668ed2a Claim ID 4852042 PDF Hash 91f998597e175ecf... Загружено 09.04.2026 18:11 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ  йил май ойининг  кунида фуқаролик ишлари бўйича  шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўзбиносида бўлиб,  этувчи: .,  ёрдамчиси  котиблигида, даъвогар    жавобгар    нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган №-/-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И:   жавобгар  нисбатан судга никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб,суд мажлисида берган тушунтиришида, у жавобгар билан  йил  февраль қонуний никоҳдан утиб турмушга чиққанлигини, биргаликдаги турмушидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, улар турмушлари бошидан тинч яшаб келганлигини, кейинчалик ўрталарида ҳар хил келишмовчиликлар чиққанлигини, ўрталарида сабабсиз уриш жанжаллар бўлиб турганлигини, ўрталарида меҳр-оқибат қолмаганлигини, оиласини тиклаш учун куп ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини шу келишмовчиликлар сабабли биргаликда яшамасдан килаётганлигини, оиласини тиклаш учун  йил август ойида жавобгар билан  кун биргаликда яшаганлигини, лекин фойдаси бўлмагани учун ота онасини уйига қайтиб келишга мажбур бўлганлигини, бундан ташқари уларни оиласига қайнонаси хам аралашиб килишлигини, оиласини тикалб яшай олмаганидан кейин судга ажралиш учун ариза берганлигини, суд томонидан ўзаро ярашиб кетишликлари учун тўрт ой муҳлат ва қўшимча икки ой муҳлат берилганлигини, ушбу вақт давомида оиласини тикалш учун ҳаракат қилмаганлигини, уни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси  йил  июн куни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилганлигини, жавобгар шаърий никоҳ асосида бошқа аёл билан ҳам яшаганлигини, эндиликда оиласини тиклаш учун ҳаракат қилмаслигини, оиласини тиклаш учун муҳлат беришни кераги қолмаганлигини билдириб, уларни никоҳдан ажратишни сўради.  мажлисида сўралган жавобгар  суд мажлисида берган тушунтиришида, даъвогарни даъвосини қисман тан олишлигини, ҳақиқатдан хам даъвогар билан  йил  февраль куни никоҳларини қонуний расмийлаштирганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, ўрталарида келишмовчиликлар сабабли биргаликда яшамасдан килаётганлигини, даъвогар унга квартира олиб алохида чиқиб яшашлигини айтиб келганлигини, бироқ оилада бир ўғил фарзанд бўлгани сабабли алоҳида яшашни хоҳламаслигини билдирганлигини, оиласини тиклаш учун суд томонидан берилган муддат даъвомида оиласини тиклаш учун ҳаракат қилганлигини, лекин даъвогарни ўзи яшашни хоҳламаётганлигини, икки нафар фарзандини уйлаб оиласини бузилиб кетишни хоҳламаслигини, уларни оиласини тиклашни имкони борлигини билдириб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қонуний ҳал қилиб беришни сўради.  тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим деб топади.  ҳолатларга кўра,    ва    никоҳлари  йил  февраль кунида  шаҳар  уйи томонидан №-сонли далолатнома ёзуви биланқайд этилган.  биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари бор, ўзаро келишмовчиликлари оқибатида улар  йилдан буён оилавий муносабатларини давом эттирмасдан келмоқда. , суд томонидан тарафларни яраштириш учун  йил  октябр кунидаги ажримга асосан олти ой муҳлат ва  йил  март кунида берилган қўшимча икки ой муҳлат берган,  шаҳар оила ва хотин қизлар бўлимининг хулосаси ва  шаҳар “ ” МФЙ томонидан берилган далолатномасида   йилда  билан қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли  йилдан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар оиласини тиклаш нияти йўқлигини, ушбу оилани яраштириш чоралари кўрилганлигини, аммо уларни ярашиш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.  оиласини тиклаш учун суд томонидан берилган муддатлар даъвомида тарафлар оиласини тиклаш учун харакат қилиб курмаган.  шаҳар “ ” МФЙ томонидан .. йилда берилган далолатномада тарафларни оиласини тиклаш учун ҳаракат қилинганлигини лекин оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, даъвогар оиласини тиклаб яшамаслигини билдирган.  суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар  жавобгар  нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси  йил  июн кунида қаноатлантиришдан рад этилганлиги курсатилган.  қайд этилган ҳолатларда, эр-хотин ўртасида амалда оила батамом барбод бўлганини, тарафлар ўртасида эр-хотиннинг келгусида бирга турмуш кечиришини имкони қолмаган ва оилани сақлаб қолишнинг иложи қолмаган деб топди.     -моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йуқ деб топса, уларни ажратади.      “ томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги  йил  июлдаги -сонли  -бандига кўра, “ ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб белгиланган.  иш ҳолатларини ҳар тарафлама ўрганиб ҳамда баён этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар оқибатида  йилдан буён оилавий муносабатларини давом эттирмасдан келаётганликларини, никоҳдан ажратиш масаласи суднинг муҳокамасига қўйилган бўлишига қарамасдан тарафлар ярашмаганликларини, тарафларнинг ўрталаридаги оилавий муносабатлари тугаганлигини, улар бир бирига бегона бўлиб қолганлиги, ўрталарида ишонч йўқолганлиги, тарафларнинг ўртасидаги оила амалда барбод бўлганлигини, суд томонидан берилган муҳлатлар даъвомида ҳам оиласини тиклаш учун ҳаракат қилиб курмаганлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим деб топади.  давлат божи ундиришини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратиш ҳолатини расмийлаштиришда тарафларни ҳар бирини ҳисобидан базавий ҳисоблашнинг бир ярими баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. , суд ФПКнинг - қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ:     жавобгар    нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.    ва     йил  февраль кунида  шаҳар  уйи томонидан №сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.  ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётганда давлат фойдасига    ва    ҳар бири ҳисобидан базавий ҳисоблашнинг бир ярими баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.  қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали  вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция, олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир.  этувчи  в .