Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2307/17112 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Судья Раббимова Бахтигул Рахимкуловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Яхшибоев Уткиржон Шамсиддинович Ответчик / Подсудимый Жалилова Райхона Ёрқиновна
Source ID 672f13c0ee3ec578cdc6809f Claim ID 4902753 PDF Hash d2b924f00d2864fe... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 791 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил майнинг 22 куни фуқаролик ишлари буйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркиби Раислик этувчи судья Б.Р.Раббимова К.Тожибаевнинг котиблигида, даъвогар Яхшибоев Уткуржоннинг жавобгар Жалилова Райхонага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича 2307/17112/23-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Яхшибоев Уткуржоннинг жавобгар Жалилова Райхонага нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар билан 2020 йил 24 декабрь куни никоҳларини қонуний расмийлаштиришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан бор йўғу бир йил бирга яшаганлигини, кейинчалик жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар ҳамда унга нисбатан кўнгил йўқлиги сабабли алоҳида яшаб келганлигини, бироқ 2023 йил январ ойида фарзандини уйлаб ярашишга ҳаракат қилганлигини ва оилани тиклаб сентябр ойига қадар бирга яшаб ҳам кўрганлигини, лекин жавобгар томонидан ҳеч қанақа ўзгариш бўлмаганлигини, хозирги кунда алоҳида яшаб келмоқдалигини, жавобгар доимий равишда унга нисбатан хурматсизлик қилиб келганлигини, бирга яшаб келган даврида ўртасида турли келишмовчилик ва низолар пайдо бўлиб уни руҳияттига салбий таъсир кўрсатиб келганлигини, шундан кейин жавобгар ота онасининг уйига кетиб қолганлигини, бундан олдин никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинганлигини, ярашиш учун берилган мухлатда тарафлар ярашмаганлигини билдириб никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлитсида тушунтириш берган жавобгар Жалилова Райхона даъво талабини қисман тан олиб, улар 2020 йил 24 декабрда қонуний никоҳдан ўтганлигини, турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда тарафлар ярашмаганлигини билдириб никоҳдан ажратишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар никоҳларини 2020 йил 24 декабрда Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан №2-1428-20-01897-сон далолатнома ёзуви билан никоҳлари қайд қилинган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди бор. ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Яхшибаев Уткуржоннинг жавобгар Жалилова Райхонага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган. Суд, тарафларга ўзаро ярашиш учун 6 ой муҳлат берди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 14 май 9-17/453-сонли берилган хулосада, тарафлар биргаликда 2023 йилдан буён яшамаётганлиги маълум қилинган. Суд, даъвогарнинг оиласи амалда бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини инобатга олиб, тарафларни ярашиб кетишига ишонч колмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никохдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никохдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўгрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” эканлигини инобатга олиб тарафларни оиласини барбод бўлган деб ҳисоблайди. Суд, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвосини муҳокама қилиб, тарафлар хозирги кунда эр–хотин сифатида биргаликда 2023 йилдан буён яшамаётганлигини, бундан олдин никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинганлигини, берилган 6 ой мухлатда тарафлар ярашмаганлигини, жавобгар никоҳдан ажралишга розилигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишни, даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253– моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Яхшибоев Уткуржоннинг жавобгар Жалилова Райхонага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. 1992 йил 02 ноябрь куни туғилган Яхшибоев Уткуржон Шамсиддинович ҳамда 1998 йил 12 июнь куни туғилган Жалилова Райхона Ёрқиновналар Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан 2020 йил 24 декабрь кунида 2-1428-20-01897-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан давлат фойдасига БҲМнинг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ушбу суд орқали бир ой муддат давомида Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи: Б.Раббимова