← Назад
Решение #1278062 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 818 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “16” куни фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси И.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар
ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талаби юзасидан қўзғатилган ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар
билан 2008 йил 04 декабрда Бўка туман ФҲДЁ бўлимида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан
уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан оилавий
келишмовчиликлар сабабли 2023 йил 13 июнь кунидан буён бирга
яшамасликларини ва фактик ажрашганлигини, умумий рўзғор
юритмаслигини ҳамда эр-хотинлик муносабатида эмаслигини жавобгар
ичкиликка берилганлигини ва шунинг оқибатида жанжаллар қилиб,
фарзандлари ва унга зарар етказишинии баён қилиб, жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳдан муддат бермасдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралаган даъвогар ХХХХ даъво талабини
қувватлаб, жавобгар билан ҳар қандай ҳолатда яшаш нияти йўқлигини,
унга тоқат қила олмаслигини билдириб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлишига қарамасдан суд мажлисида жавобгар ХХХХ келмади, шунга
кўра, суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш бўйича даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2008 йил 04 декабрда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент
вилояти Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида 932-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган.
Тарафларнинг ўзаро турмушларидан уч нафар 2009 йил
23
сентябрда
туғилган
ХХХХ,
2010
йил
08
декабрда
туғилган
ХХХХ
ва
2019
йил
01 февралда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари бор.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафларнинг бир-бирларини
тушунмасликлари, ўзаро оилавий келишмовчиликлари, жавобгарнинг
ичкиликка берилганлиги, жанжаллар ва моддий қийинчиликлар,
ўрталарида ўзаро ҳурмат, меҳр ва ишонч йўқолишига сабаб бўлган.
Шунингдек,
эр-хотин
ўртасидаги
вақтинчалик
келишмовчиликлар оқибатида даъвогар никоҳдан ажратиш тўғрисида
судда даъво қўзғатган бўлсада, бироқ у томонидан никоҳдан ажратишга
асос бўладиган ёхуд оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни
имконияти йўқлигини изоҳловчи бирон-бир мақбул далилларни судга
тақдим қила олмади. Шунингдек, кейинги белгиланган суд
мажлисларига иккала тараф ҳам суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
тилхат орқали таништирилган бўлсада, ҳозир бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир
тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган
ҳолатларни исботлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр-хотин ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли
ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши,
жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини,
никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин
ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу
мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 16-бандида турмушда кечадиган
вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эрхотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан
бирини ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар
бўлмаганда, суд даъвони рад этиши тушунтирилган.
Суд даъвогар ХХХХнинг даъво аризасини муҳокама қилиб,
юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси талабларига асосан ва иш
ҳужжатларидан келиб чиқиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида
эканлигини, ўрталарида уч нафар вояга етмаган фарзандлар борлигини,
тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга
эмаслигини
ва
вақтинчалик
эканлигини,
тарафлар
ўзаро
келишмовчиликлар оқибатида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсаларда,
муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини,
оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб
бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш,
носоғлом оилаларга барҳам беришга, шунингдек эр-хотиннинг
никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб
қолишга қаратилган рахбарий кўрсатмалар мавжудлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад
этишни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун
нормалари талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой йил ичида
бевосита Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья
Нусхаси
__ аслига тўғри: ________________
А.О.Юлдашов