Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2305/9803 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ишончнома; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Каюмов Хамиджон Журакулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бахромов Санжар Ахрол ўғли Ответчик / Подсудимый Бахромова Хадича Бегмат қизи
Source ID 66827f49b6bf6f28996e5e5c Claim ID 4907678 PDF Hash d63105d45a213024... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 639 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май ойининг 22 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов, Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Бахромов Санжар Ахрол ўғлининг жавобгар Бахромова Хадича Бегмат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-11022305/9803-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Бахромов Санжар Ахрол ўғли жавобгар Бахромова Хадича Бегмат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 28.12.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан 1 нафар вояга етмаган – 02.10.2022 йилда туғилган Бахромов Умарбек Санжар ўғли исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилнинг август ойидан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар жуда кўп ёлғон гапирганлигини, оиласига нисбатан бепарво бўлганлигини, хозирда жавобгар билан биргаликда яшаш истаги қолмаганлигини, оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Бахромов Санжар Ахрол ўғли даъвони қувватлаб, жавобгар билан 2022 йилнинг август ойидан буен бирга яшамаслигини, турмуши давомида оилавий келишмовчиклилар юзага келганлигини, хозирда унинг бошқа оиласи борлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Бахромова Хадича Бегмат қизи даъвони қисман тан олиб, ажрашишга рози эканлигини, оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантириб, унга никоҳгача бўлган “Мадазимова” фамилиясини қайтаришни сўради. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 28.12.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтишган, ўзаро турмушидан 1 нафар вояга етмаган – 02.10.2022 йилда туғилган Бахромов Умарбек Санжар ўғли исмли фарзанди бор. Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2022 йилнинг август ойидан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда томонларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд улар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини даъвогардан ундиришни, тарафларнинг 1 нафар вояга етмаган фарзандини онаси-жавобгар тарбиясида қолдиришни ҳамда жавобгарга никоҳгача бўлган “Мадазимова” фамилиясини қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Бахромов Санжар Ахрол ўғлининг жавобгар Бахромова Хадича Бегмат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Бахромов Санжар Ахрол ўғли ва Бахромова Хадича Бегмат қизи 28.12.2021 йилда Тошкент вилояти Қибрай тумани ФХДЁ бўлимида 2-1108-21-01556-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Томонларнинг 1 нафар вояга етмаган - 02.10.2022 йилда туғилган Бахромов Умарбек Санжар ўғли исмли фарзанди онаси-жавобгар Бахромова Хадича Бегмат қизи тарбиясида қолдирилсин. Жавобгар Бахромова Хадича Бегмат қизига никоҳгача бўлган “Мадазимова” фамилияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда даъвогар Бахромов Санжар Ахрол ўғлидан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Х.Ж.Каюмов Х.Ж.Каюмов