← Назад
Решение #1278065 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 124 | — | law |
Текст решения
1 761 символов
АЖРИМ
2024 йил май ойиниг 22 кунида фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи Р.Сапаров,
Судья ёрдамчиси Х.Ҳотамқуловнинг котиблигида, даъвогар ЙЙЙнинг
жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси
буйича 2-1204-2301-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ЙЙЙ жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ЙЙЙ судга ариза билан мурожаат
қилиб, унда ФФФ билан оиласини тиклаб, бирга яшаб келаётганлиги сабабли
даъво талабидан воз кечишлигини билдириб, фуқаролик ишини иш
юритишдан тугатишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ФФФ суд мажлисига келмади ва ўзининг келмаслик
сабабларини судга маълум қилмади. Суд фуқаролик ишини ФПК нинг 220моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси 3-бандига кўра,
даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул
қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд, даъвогарнинг даъво талабидан воз келиш ҳақидаги аризасини
муҳокама қилиб, воз кечишни қабул қилишни ва фуқаролик ишини иш
юритишдан тугатишни лозим топади.
Суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси 3-банди
ва 271-272-моддаларига асосланиб,
АЖРИМ ҚИЛАДИ
Даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиши
қабул қилинсин ва фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин.
Ажримдан норози тараф 20 кун муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят суди фуқаролик судлов ҳайъатига хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик этучи
Р.Сапаров