← Назад
Решение #1278067 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 743 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 22 санасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах
туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи Аъзам Абдурашитович Байбеков,
С.Суяровнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Азам
Зиядиллаевич Латиповнинг жавобгар Дилноза Кудратовна Аллаевага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1301-2303/16345-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар А.Латипов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар Д.Аллаева билан ўрталаридаги Яшнаобод туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2015 йил 16 майда 390-сонли далолатнома ѐзуви асосида қайд
қилинган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар А.Латипов даъво талабини қувватлаб,
жавобгар билан 2005 йил 30 мартда туйи бўлганлигини, 2015 йил 16 майда
қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан тўрт нафар
фарзанди борлигини, жавобгар билан келишаолмаганлигини, доимий
жанжаллашиб келганлигини, жавобгар кўп маротаба ота-онасини уйига кетиб
қолганлигини, бир неча маротаба оилавий низолари судда кўрилганлигини,
туҳмат қилиб келганлигини, 2022 йил декабрь ойидан буѐн бирга
яшамаслигини, жавобгарга ишонмаслигини, берилган муҳлат ичида
ярашмаганлигини, эндиликда оиласини тиклашнинг имконияти йўқлигини,
оиласи тикланмаслигини баѐн қилиб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Д.Аллаева даъвони қисман тан олиб,
даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан
тўрт нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан келишаолмаганлигини, доимий
жанжал қилганлигини, унга туҳмат қилаѐтганлигини, доимий уриб
келганлигини, 2022 йил декабрь ойидан буѐн бирга яшамаслигини, берилган
муҳлат ичида ярашмаганлигини, эндиликда оиласини тиклашнинг имконияти
йўқлигини, оиласи тикланмаслигини баѐн қилиб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар А.Латипов ва Д.Аллаевалар
Яшнаобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 16 майда 390-сонли
далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган никоҳ асосида турмуш қуришган,
уларнинг биргаликдаги турмушларидан 2005 йил 20 декабрда туғилган Шоҳбоз,
2010 йил 4 ноябрда туғилган Жамолиддин, 2017 йил 31 декабрда туғилган
Шаҳобиддин, 2019 йил 8 ноябрда туғилган Дилнурабону исмли тўрт нафар
фарзанди бор, тарафлар 2022 йил декабрь ойидан бўѐн бирга яшамайдилар ва
умумий рўзғор юритмайдилар.
Суднинг ажримига асосан тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш учун
муҳлат тайинланган, ушбу муҳлат давомида Мирзачўл туман ва Жиззах шаҳар
оила ва хотин-қизлар бўлимлари хатига, Мирзачўл туман “Дўстлик” МФЙ
далолатномаси ва Жиззах шаҳар “Обод” МФЙнинг оилавий қадриятлар
комиссияси йиғилиш баѐнномасига кўра, тарафларнинг оиласини тиклаш
чоралари кўрилган, уларни яраштириш ва оиласини тиклаш имконияти
бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-моддасига асосан, никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиѐрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси талабига кўра,
суд эр-хотиннинг бундан буѐн бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишига
имконият йўқ деб топса, улар никохдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
"Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш
амалиѐти
тўғрисида"ги
6-сонли
қарорининг
16-бандида
тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини муҳокама
қилиб, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган барча ҳаракатлар бесамар
бўлганлигини, тарафлар берилган муҳлат ичида ярашиши чораларини
кўрмаганлигини, тарафларни бир неча маротаба яраштириш чоралари кўрилган
бўлсада, тарафларни яраштириш имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг
оилавий низолари бир неча маротаба судда кўрилганлигини, тарафлар ўртасида
ишончсизлик бўлганлигини, тарафларнинг доимий жанжаллари сабабли
муҳокама қилинганлигини, тарафларнинг бундан буѐн бирга ҳаѐт
кечиришларининг имконияти йўқ ва оила батамом бузилган деб ҳисоблаб,
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама килиб, даъвогар даъво ариза
тақдим қилишда белгиланган миқдорда 660.000 сўм давлат божи
тўланганлигини инобатга олишни ҳамда ФҲДЁ органида никоҳдан
ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда А.Латиповдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Баѐн қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларига қўлланиб суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Азам Зиядиллаевич Латиповнинг жавобгар Дилноза
Кудратовна Аллаевага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Азам Зиядиллаевич Латипов ва Дилноза Кудратовна Аллаева Яшнаобод
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 16 майда 390-сонли далолатнома
ѐзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги ФҲДЁ органининг гувоҳномасини
беришда Азам Зиядиллаевич Латиповдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида
шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда
протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи:
А.А.Байбеков