Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2303/6554 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Усманалиев Аброр Алишерович Ответчик / Подсудимый Усманалиева Раъно Фархадовна
Source ID 66915c02b6bf6f28996e6095 Claim ID 4890285 PDF Hash 8fe784aaa083b313... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 786 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ў.Абдурахмановнинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Атабаеванинг котиблигида, даъвогар Усмоналиев Аброржон Алишеровичнинг жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1108-2303/6554-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Усмоналиев Аброржон Алишерович судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовна билан 29.06.2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар яъни 30.03.2011 йилда туғилган Усмоналиев Бобур Аброр ўғли ва 24.12.2014 йилда туғилган Усмоналиев Азиз Аброр ўғли исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2022 йил 01 январь куни эрхотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан дунё қарашлари бир-бирига қарама-қаршилигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кетишни имкони қолмаганлигини, мулкий низо йўқлигини баён қилиб, жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовна билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовна даъвони тан олиб, жавобгар билан 29.06.2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар яъни 30.03.2011 йилда туғилган Усмоналиев Бобур Аброр ўғли ва 24.12.2014 йилда туғилган Усмоналиев Азиз Аброр ўғли исмли фарзандлари борлигини, даъвогар билан 2022 йил 01 январь кунидан буён бирга яшамаслигини, даъвогар билан бир оила бўлиб яшашни ва оилани тиклашни хохламаслигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини баён қилиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар 29.06.2010 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган ва улар 2 ўртасидаги қонуний никоҳи Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 486-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган яъни, 30.03.2011 йилда туғилган Усмоналиев Бобур Аброр ўғли ва 24.12.2014 йилда туғилган Усмоналиев Азиз Аброр ўғли исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2022 йил 01 январь кунидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги оилавий муносабатлари тугатилган. Суднинг 13.11.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган олти ой муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “Фаравон” маҳалла фуқаролар йиғини Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан 21.05.2024 йилдаги хулосасида тарафлар бирга яшамаслиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар Усмоналиев Аброржон Алишеровичнинг жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовна ўртасида Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 486-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни ҳамда икки нафар вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади. 3 Суд, ФПКнинг 141-моддаларига мувофиқ давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, тарафларнинг ҳар биридан тенг миқдорда, яъни баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдоридан давлат фойдасига давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-251моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Усмоналиев Аброржон Алишеровичнинг жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Усмоналиев Аброржон Алишеровичнинг жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовна ўртасида 29.06.2010 йилда Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 486-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг икки нафар яъни, 30.03.2011 йилда туғилган Усмоналиев Бобур Аброр ўғли ва 24.12.2014 йилда туғилган Усмоналиев Азиз Аброр ўғли исмли фарзандлари фарзандлари онаси Рихсибаева Раъно Фарходовнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда Усмоналиев Аброржон Алишеровичдан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида, худди шундай, жавобгар Рихсибаева Раъно Фарходовнадан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ў.Абдурахманов