← Назад
Решение #1278069 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 060 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро туманлараро суди биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев
А.Хурсановнинг котиблигида, даъвогар Тухтасинов Давронбек
Акрам ўғлининг жавобгар Тухтасинова (Абдуқаҳорова) Мубинабону
Абдувоҳид қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган 2-1701-2303/27373-сонли фуқаролик
ишини кўриб, қуйидагиларни
Даъвогар Тухтасинов Давронбек Акрам ўғли дастлабки суд
мажлисида даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан 28.05.2021
йилда
қонуний
никоҳдан
ўтганлигини,
биргаликдаги
турмушларидан 1 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан
муросалари келишмай 2022 йил январдан бери яшамаслигини, шу
вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини ,
жавобгар билан оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини баён
қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган. Шу боис суд ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан даъвогарнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Жавобгар Тухтасинова (Абдуқаҳорова) Мубинабону Абдувоҳид
қизи судга ариза тақдим қилиб, унда даъвони тан олиб, уни
қаноатлантиришни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни
сўраган. Шу сабабли суд фуқаролик ишини Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси
220-моддаси
тартибида жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд
даъвогарнинг
дастлабки
суд
мажлисидаги
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланишича, тарафлар Тухтасинов Давронбек Акрам ўғли
ва Тухтасинова (Абдуқаҳорова) Мубинабону Абдувоҳид қизилар
28.05.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар.
Никоҳлари Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1715-2101199-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганлар.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил
январдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари
ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор
юритмайдилар.
Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг
оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш
учун муҳлат белгилаган.
Тошкент шаҳар Юнусобод туман Матонат МФЙдаги “Оилавий
қадриятлар мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра,
тарафларни оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият
қолмаган.
Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар
ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила
барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро
ишонч,
меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий
рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа
бермаганлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан,
суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни
имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-банди
1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча берилган.
Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани
сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан
тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб
қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий
ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, бундан келиб чиқиб оилани
тамомила барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни
биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи
тўлашни даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддалари талабларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Тухтасинов Давронбек Акрам ўғлининг жавобгар
Тухтасинова (Абдуқаҳорова) Мубинабону Абдувоҳид қизига
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Тарафлар Тухтасинов Давронбек Акрам ўғли ва жавобгар
Тухтасинова (Абдуқаҳорова) Мубинабону Абдувоҳид қизи ўртасида
28.05.2021 йилда тузилиб Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2-1715-2101199-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсинлар.
Даъвогар Тухтасинов Давронбек Акрам ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар Тухтасинова (Абдуқаҳорова) Мубинабону Абдувоҳид
қизидан давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин .
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри, судья
Ҳал қилув қарори 24.06.2024 йилда қонуний кучга кирган,
судья