← Назад
Решение #1278070 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 561 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “22” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, суднинг биносида, очиқ суд
мажлисида,
судья Р.С.Абдуазимовнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Д.Султонхўжаеванинг котибалигида, томонлардан
даъвогар ХХХХХХ ва жавобгар ХХХХХХнинг иштирокида, даъвогар
ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби юзасидан қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар ХХХХХХ жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан
2018 йил 18 октябрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ
бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар
билан ўрталарида оилавий келишмовчиликлар сабабли 2023 йил 26 июнь
кунидан буѐн бирга яшамаслигини, жавобгарнинг ҳиѐнатини кечира
олмаслигини, келгусида оилаларини тиклаш имкони йўқлигини баѐн қилиб,
суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХХ даъво аризасини тўлиқ
қувватлаб, оилавий келишмовчиликлар туфайли жавобгар билан 2023 йил
июнь ойидан буѐн бирга яшамаслигини, жавобгар унга ҳиѐнат қилганлигини
баѐн қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХХ даъво аризасини тан
олмай, даъвогарга ҳиѐнат қилмаганлигини, оиласини тиклаш истаги
борлигини баѐн қилиб, суддан даъво аризани рад этишни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини
рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2018 йил 18 октябрь куни Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга
етмаган фарзандлари бор.
Аниқланишича, тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2023 йил
июнь ойидан буѐн бирга яшамайди.
Уларнинг оилавий келишмовчиликларига ўрталарида ўзаро ҳурмат
ва мехр йўқлиги сабаб бўлган.
Гарчанд, даъвогар қонуний никоҳини бекор қилиниши ҳақидаги
талабини илгари сурган бўлсада, бироқ никоҳдан ажратишга асос бўладиган
ѐхуд оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни имконияти йўқлигини
изоҳловчи бирон-бир мақбул далилларни судга тақдим қила олмади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф
ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни
исботлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр-хотин
ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 14-бандида никоҳдан
ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул
қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва
ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро
муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини
аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида
кўриши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 16-бандида турмушда кечадиган
вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин
ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирини ѐки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини
давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла
олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши
тушунтирилган.
Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари
талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини
муҳокама қилиб, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси талабларига
асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, оиланинг давлат ва жамият
муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар
жиддий асосларга эга эмаслигини ва вақтинчалик эканлигини, тарафлар
ўзаро келишмовчиликлар оқибатида ҳозирда бирга яшамаѐтган бўлсаларда,
муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий
муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини,
шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга
барҳам беришга, шунингдек эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга
ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга қаратилган раҳбарий
кўрсатмалар мавжудлигини инобатга олиб, бундан ташқари тарафларнинг
икки нафар вояга етмаган фарзандларининг келажакдаги манфаатларини
кўзлаб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини рад этишни
лозим топади.
Юқорида баѐн қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд
орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест)
келтиришга ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья
Р.С.Абдуазимов