Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2303/6417 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Юлдашов Алишер Олимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ачилова Эъзоза Хаитбой қизи Ответчик / Подсудимый Ачилов Нодир Ботирович
Source ID 667be44db6bf6f28996e5cd7 Claim ID 4664279 PDF Hash 1d3b0e119dcdf8c9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 123 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида, Судья ёрдамчиси И.В.Турғуновнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ХХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар ХХХХХХ жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва судда берган кўрсатувида жавобгар ХХХХХХ билан 2009 йил 10 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2010 йил 17 августда туғилган ХХХХХХ ва 2014 йил 07 апрелда туғилган ХХХХХХ исмли икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши бўлганлигини, кейинчалик ўзаро оилавий жанжаллар ва рашк сабабли бир-бирларига бўлган ишонч сўнганлигини ва оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, 2018 йил 02 декабрдан буён бирга яшамасликларини, эр-хотинлик муносабатларида эмасликларини ва фактик ажрашганликларини, ўрталарида мулкий ва бошқа низо йўқлигини баён қилиб, жавобгар билан ораларидаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХХХ даъво талабини қувватлаб, жавобгар бир неча марта унга хиёнат қилганлигини, у билан яшаб бўлмаслигини, уни камситишини ва оиласига умуман вақт ажратмаслигини, фарзандлари ҳам унга қизиқ эмаслигини, болаларини ҳам кўришга бормаслигини, моддий таъминламаслигини, ҳозирда икки нафар бола билан яшаш учун субъсидияга уй олишга ҳаракат қилса, никоҳдан ўтганлиги учун рад қилинаётганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХХХ даъво талабини тан олиб, даъвогар билан ажрашишга эътирози йўқлигини, шусиз ҳам олти йилдан бери бирга яшамаслигини, болаларни эса унга кўрсатмаслигини, шунинг учун алимент тўламаслигини баён қилиб, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, шунингдек, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2009 йил 10 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, биргаликдаги турмушларидан 2010 йил 17 августда туғилган ХХХХХХ ва 2014 йил 07 апрелда туғилган ХХХХХХ исмли икки нафар фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар, дунёқараши ва характерларини бир-бирига тўғри келмаганлиги ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2018 йил 02 декабрдан буён буён бирга яшамайдилар ҳамда эр-хотинлик муносабатларида эмаслар. Оилани сақлаб қолиш учун бўлган барча урунишлар натижасиз ва самарасиз бўлган. Суднинг 2023 йил 20 октябрдаги ажрими билан тарафларга оилани сақлаб қолиш учун уч ой муҳлат берилган. Берилган муҳлат давомида тарафлар оилани сақлаш чораларини кўришмаган. Кейин суд томонидан 2024 йил 15 февралдаги ажрим билан тарафларга оилани сақлаб қолиш учун яна уч ой муҳлат берилган. Берилган мазкур муҳлатда ҳам тарафлар ярашиб, оилани сақлаб қолиш чораларини кўришмаган. Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 27 майдаги баённомаси ва хулосасига кўра, бир неча бор оилани тиклаш ва яраштиришга ҳаракат қилинган бўлишига қарамасдан, улар бирга яшамасликлари ва даъвогар жавобгар билан ярашиб оилани тиклаш ва яраштириш имкони ва истаги йўқлигини маълум қилганлиги маълум қилиниб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун такрор ва такрор тақдим қилинган муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосага кўра, тарафлар бирга яшамаслиги ва тарафларни яраштиришни даъвогар истамаслиги баён қилинган. Ушбу ҳолатлар ва жавобгар ХХХХХХнинг ҳам суд мажлисида ажрашишга рози эканлигини маълум қилиб, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраганлиги эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни, жавобгарни қизлик “Бегматова” фамилиясига қайтариб, болаларни онаси билан яшашини белгилашни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар ХХХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд Фуқаролик Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХХХХ ва ХХХХХХ ўрталаридаги 2009 йил 10 ноябрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман ФХДЁ бўлимида 1205-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгар ХХХХХХ никоҳгача бўлган “Бегматова” фамилиясига қайтарилсин. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 2010 йил 17 августда туғилган ХХХХХХ ва 2014 йил 07 апрелда туғилган ХХХХХХ исмли икки нафар фарзандлари онаси тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда ХХХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар ХХХХХХдан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой йил ичида бевосита Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи (Имзо) Асл Аслига тўғри, судья___________ А.О.Юлдашов Ҳал қилув қарори 08.03.2024 йил куни қонуний кучга кирди___________ри судья