Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2303/6765 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Юлдашов Алишер Олимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Толкинов Зухрулло Иброхим ўғли Ответчик / Подсудимый Қурбонова Садоқат Фаррух қизи
Source ID 667be540b6bf6f28996e5cd8 Claim ID 4717285 PDF Hash b885ead192c2e939... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 540 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида, Судья ёрдамчиси И.В.Турғуновнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва судда берган кўрсатувида жавобгар ХХХХХ билан 2022 йил 23 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, жавобгар билан турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, ўзаро харакатерлари, дунёқарашлари, тарбияси ҳар хил бўлганлигини, бир-бирларига кўнгиллари бўлмаганлигини, натижада ўртада жанжаллар келиб чиқганлигини, хусусан, жавобгар уни ва уйидагиларни ҳурмат қилмаганлигини, тўйларидан кейин умумий ҳисобда уч ойгина яшашганликларини, 2023 йил январь ойидаги жанжалдан кейин жавобгар уйдан кетганлигини ва мол-мулкларини ҳам олиб кетганлигини, ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини, фақат жавобгар ФҲДЁ бўлимига келмаганлиги учун суд тартибида ажрашишга тўғри келганлигини маълум қилиб, жавобгар билан ораларидаги никоҳдан муҳлат бермасдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХХ даъво талабини қувватлаб, ўрталаридаги мулкий низони ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ҳал қилиб беришини маълум қилиб, уни тўлиқ қаноатлантиришнисўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХХ даъво талабини тан олиб, даъвогар билан 2022 йил 23 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фаврзандлари йўқлигини, ҳақиқатдан даъвогар билан тарбияси, характер ва дунёқарашлари бошқа-бошқа эканлигини, шунинг учун келишмовчиликлар доим бўлганлигини, турмушлари хато бўлганлигини, энди оилани тиклаш имкони йўқлигини маълум қилиб, даъвогар талабини қаноатлантириб, ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, шунингдек, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2022 йил 23 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Оилавий келишмовчиликлар, дунёқараши ва характерларини бир-бирига тўғри келмаганлиги ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2023 йил январдан буён буён бирга яшамайдилар ҳамда эр-хотинлик муносабатларида эмаслар. Оилани сақлаб қолиш учун бўлган барча урунишлар натижасиз ва самарасиз бўлган. Суднинг 2023 йил 20 октябрдаги ажрими билан тарафларга оилани сақлаб қолиш учун яна олти ой муҳлат берилган. Берилган муҳлат давомида тарафлар оилани сақлаш чораларини кўришмаган. Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туман “Мустақиллик” МФЙнинг 2024 йил 22 майдаги далолатномасига кўра, 2023 йил январь ойидан буён бир неча бор оилани тиклаш ва яраштиришга ҳаракат қилинган бўлишига қарамасдан, улар бирга яшамасликлари ва даъвогар жавобгар билан ярашиб оилани тиклаш ва яраштириш имкони ва истаги йўқлигини маълум қилганлиги маълум қилиниб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун такрор ва такрор тақдим қилинган муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосага кўра, тарафлар бирга яшамаслиги ва тарафларни яраштиришни даъвогар истамаслиги баён қилинган. Ушбу ҳолатлар ва жавобгар ХХХХХнинг ҳам суд мажлисида ажрашишга рози эканлигини маълум қилиб, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраганлиги эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар ХХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХХХ ва ХХХХХ ўрталаридаги 2022 йил 23 декабрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман ФХДЁ бўлимида 2-1105-22-01087-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда ХХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХХХдан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой йил ичида бевосита Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи (Имзо) Асл Аслига тўғри, судья___________ А.О.Юлдашов Ҳал қилув қарори 08.03.2024 йил куни қонуний кучга кирди___________ри судья