Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2302/12252 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди Судья Тошматова Мамлакатхон Абдулхайевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдусаломов Шодилбек Абдусамин угли Ответчик / Подсудимый Абдусаломова Шохсанам Кучкорали кизи
Source ID 66e82f33ee3ec578cdc67fcf Claim ID 4899844 PDF Hash 127ae0c79d162821... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 339 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья М.А.Тошматова, судья ёрдамчиси Ж.Нишонбоевнинг котиблигида, даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин ўғлининг жавобгар Сидикова Шохсанам Қўчқорали қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1704-2302/12252–сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин ўғли жавобгар Сидикова Шохсанам Қўчқорали қизига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин ўғли даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 02.10.2020 йил Балиқчи туман ФХДЁ томонидан 2-1704-20-01031-сон билан кайд этилган далолатнома ёзуви оркали конуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, турмушлари бошида яхши яшаганлигини, жавобгар билан ўзаро келишиб яшашни имкони йўқлигини, берилган мухлатда ҳам яшамаганлигини, шаърий никоҳ билан Сотволдиева Муштарий исмли аёл билан турмуш қурганлигини, ҳозирда хомиладор эканлигини, хозирда оилани тиклаш имкони йуклигини, оиласи барбод бўлганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Сидикова Шохсанам Қўчқорали қизи тушунтириш бериб, даъвогар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, ҳозирда оиласини тиклашни имкони йўқлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, ўзи ҳам даъвогар билан яшамаслигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Аниқланишича тарафлар 02.10.2020 йилда Балиқчи тумани ФХДЁ бўлими томонидан 2-1704-20-01031-сонли далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Ўрталарида бир нафар 20.09..2021 йилда туғилган Абдусаминова Муслимахон Шодилбек қизи исмли фарзандли бўлган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшашмайди. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди томонидан 2023 йил март ойининг 27 кунида даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси рад этилган. Даъвогар томонидан дастлаб судга даъво киритилганида суднинг 21.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 6 ой мухлат берилган бўлиб, бу муддат давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган. Балиқчи тумани «Юзчинор» МФЙ ва Балиқчи тумани хокимлиги оила ва хотин қизлар бўлимини оилани қадрятларини мустахкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосада тарафларни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуриб, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишгани, улар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётгани, даъвогарни 2023 йилда шаърий никоҳ асосида Муштарий исмли аёл билан турмуш қургани, ҳозирда хомиладор эканлиги, оилани тиклаш чоралари кўрилгани лекин оила тикланмагани кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади» деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2011 йил 20 июль кунги 06сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларга кўра, тарафларни бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, тарафларни оилани тиклашга ҳаракат қилишмаганини, уларни узоқ муддатдан буён бир оила бўлиб яшамаётганларини эътиборга олиб тарафларни ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни лозим деб топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин ўғлининг жавобгар Сидикова Шохсанам Қўчқорали қизига нисбатан киритган «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин ўғли билан жавобгар Сидикова Шохсанам Қўчқорали қизи Балиқчи туман ФХДЁ бўлими томонидан 02.10.2020 йилда №2-1704-20-01031-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Абдусаломов Шодилбек Абдусамин ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли. М.А.Тошматова