← Назад
Решение #1278076 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| Оила кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| Мазкур Конституция | 77 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 275 | — | law |
Текст решения
12 533 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова,
судья ёрдамчиси М.Султоновнинг котиблигида, даъвогар
Зулпиев Сайёдбек Садиковичнинг
жавобгар Маматова
Машхурахон Қаҳрамон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-17052302/4014-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
Зулпиев
Сайёдбек
Садикович
жавобгар
Маматова Машхурахон Қаҳрамон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар С.Зулпиев
даъво аризасини қувватлаб, ўзининг берган тушунтиришида,
жавобгар билан 2019 йил 27 мартда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2019
йил 30 декабрда туғилган Садиков Хамидулло Сайёдбек ўғли
исмли
бир
нафар
фарзандлари
борлигини,
ўзаро
келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2019 йил июль
ойидан бирга яшашмаслигини, жавобгар бошқаси билан
шаърий никоҳ асосида турмуш қуриб яшаб келаётганлигини,
келгусида оилани тиклашнинг имкони йўқлигини баён қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд
мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган
даъвогар
С.Зулпиев
судга
келмади,
келмаганлигини узрли эканлигини тасдиқловчи далилларни
судга тақдим этмади, суднинг номига ариза билан мурожаат
қилиб фуқаролик ишини ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўрамаганлиги сабабли суд, даъвогарнинг судга
келмаганлигини узрсиз деб топиб, мазкур фуқаролик ишини
даъвогар иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддаси талабига асосан кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Дастлабки
суд
мажлисида
сўралган
жавобгар
М.Маматова даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар
билан 2019 йил 27 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2019 йил 30
декабрда туғилган Садиков Хамидулло Сайёдбек ўғли исмли
сабабли
даъвогар
2019
йил
июль
ойидан
бирга
яшашмаслигини, у бошқаси билан шаърий никоҳ асосида
турмуш қуриб яшаб келаётганлигини, келгусида оилани
тиклашнинг имкони йўқлигини баён қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлиси вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар
М.Маматова
судга
келмади,
келмаганлигини
узрли
эканлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади,
суднинг номига ариза билан мурожаат қилиб фуқаролик
ишини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўрамаганлиги
сабабли суд, жавобгарнинг судга келмаганлигини узрсиз деб
топиб, мазкур фуқаролик ишини жавобгар иштирокисиз,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси талабига
асосан кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд тарафларнинг дастлабки суд мажлисида берган
тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатлари билан
танишиб, унда мавжуд бўлган ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги
хулосага келади.
Аниқланишича, Зулпиев Сайёдбек Садикович билан
Маматова Машхурахон Қаҳрамон қизи 2019 йил 27 мартда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда
Қўрғонтепа туман 1-сонли ФҲДЁ бўлимида 340-сонли
далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 2019 йил 30 декабрда
туғилган Садиков Хамидулло Сайёдбек ўғли исмли бир нафар
фарзандлари бор.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019 йил
июль ойиданбирга яшашмайди.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзандлари шу
пайтдан ҳозирга қадар жавобгар билан яшаб келади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича
Қўрғонтепа туманларааро судининг 2023 йил 8 ноябрдаги
ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун 6 ой
муҳлат тайинланган ва ишни суд мажлисида кўриш 2024 йил
8 майга қолдирилган.
Ажрим нусхалари тарафларни яраштириш чораларини
кўриш Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар
бўлимига
ҳамда
Қўрғонтепа
тумани
“Чорвадор”
ва
“Тадбиркор”
МФЙ
ҳузуридаги
оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссияларига юборилиб, кўрилган чоратадбирлар ҳақида судга ёзма маълумот бериш сўралган.
Бироқ тарафлар яшаб келаётган МФЙ ҳузуридаги
оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссиялари
томонидан имзоланган хулосаси, шунингдек ушбу комиссия
аъзоларининг никоҳдан ажратиш масаласини комиссия
йиғилишида муҳокама қилинишида иштирок этганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмади. Ундан
ташқари тарафлар 2024 йил 8 ва 15 май кунлари тайинланган
суд мажлисига келишмади, келмаслик сабаблари ҳақида
судга хабар беришмади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 12-бандига кўра, Оила
кодексининг 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда эр-хотин судга никоҳдан
ажратилганидан кейин вояга етмаган болалар улардан қайси
бири билан яшаши тўғрисида келишув тақдим этишлари
мумкин.
Бундай келишув мавжуд бўлмаганда ёки мазкур
масалалар юзасидан эр-хотин ўртасида низо бўлган ҳолларда
улар никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб билан бир вақтда
мазмунан кўриб чиқилади.
Шунингдек мазкур қарорнинг 14-бандига кўра, никоҳдан
ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув
қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб
чиқиши, жумладан эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлари
хусусиятини, никоҳдан ажратишш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг
асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни
иккала тараф иштирокида кўриши лозим.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда,
келмаслик сабаблари узрли ёки узрсизлигидан қатъий назар,
суд ишни кўришни кейинга қолдиради. Даъвогар ва жавобгар
томонидан суд мажлисига иккинчи чақирув бўйича узрсиз
сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд аризани кўрмасдан
қолдиришга ҳақли.
Асосий
қонунимиз
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила жамиятнинг
асосий
бўғинидир
ҳамда
у
жамият
ва
давлат
муҳофазасидадир.
Мазкур Конституциянинг 77-моддасига кўра, ота-она ва
уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга
етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши,
соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида
ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Оила
кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
6-сонли
қарорининг
16-бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги,
турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва
тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан
ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан
ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги тушунтирилган.
Суд юқоридаги қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми
қарори тушунтиришлардан келиб чиққан ҳолда суд
томонидан тарафларга ярашиш учун муҳлат берилганидан
кейин тайинланган суд мажлисига тарафлар узрсиз
сабабларга кўра келмаганлигини, келмаслик сабаблари
ҳақида судга хабар бермаганлигини, бундан ташқари
тарафлар яшаб келаётган МФЙ ҳузуридаги оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссиялари
томонидан
комиссиянинг етарли миқдордаги аъзолари томонидан
имзоланган
хулосаси,
шунингдек
ушбу
комиссия
аъзоларининг никоҳдан ажратиш масаласини комиссия
йиғилишида муҳокама қилинишида иштирок этганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмаганлигини
инобатга олиб, суд даъвони рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Зулпиев Сайёдбек Садиковичнинг жавобгар
Маматова Машхурахон Қаҳрамон қизи га нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига
(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Н.И.Мирзакаримова
апелляция
шикояти
(имзо)имз)
ХУСУСИЙ АЖРИМ
2024 йил май ойининг 23 куни Андижон вилояти
фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди
биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова,
судья ёрдамчиси М.Султоновнинг котиблигида, тарафлар
иштирокида, даъвогар Зулпиев Сайёдбек Садиковичнинг
жавобгар Маматова Машхурахон Қаҳрамон қизи га нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган №2-1705-2402/1785-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
Даъвогар
Зулпиев
Сайёдбек
Садикович
жавобгар
Маматова Машхурахон Қаҳрамон қизи га нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Зулпиев даъво
аризасини қувватлаб, ўзининг берган тушунтиришида,
жавобгар билан 2019 йил 27 мартда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2020
йил 19 июлда туғилган Серверов Камронбек Улуғбек ўғлши
исмли бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан
2019 йил июль ойиданбирга яшамай келишаётганлигини,
бунга сабаб жавобгар биринчи турмуши Д.Жабборова билан
ярашиб олганлигини ва ҳозирги кунда улар бир нафар
фарзандлари билан аҳил-иноқ яшаб келишаётганлигини, шу
сабабли жавобгардан кўнгли қолганлигини, келгусида
оилани тиклашнинг имкони йўқлигини баён қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар
У.Атаджанов
даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар билан 2019
йил
27
мартда
қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2020 йил 19
июлда туғилган Серверов Камронбек Улуғбек ўғлши исмли
бир нафар фарзандлари борлигини, у ишлаш учун 2022 йил
октябрь ойида Россия давлатига кетиб, 2023 йил сентябрь
ойида уйига келганлигини, шундан кейин даъвогар билан
ярашиш учун унинг уйига борганлигини, лекин даъвогар
ярашишни хоҳламаганлигини, шу сабабли биринчи турмуш
ўртоғи Д.Жабборова билан 2023 йил ноябрь ойининг ярашиб
олишганлигини ва бирга яшаб келишаётганлигини баён
қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Аниқланишича, Зулпиев Сайёдбек Садикович билан
Маматова Машхурахон Қаҳрамон қизи 2019 йил 27 мартда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда
Қўрғонтепа туман 1-сонли ФҲДЁ бўлимида 737-сонли
далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 2020 йил 19 июлда
туғилган Серверов Камронбек Улуғбек ўғлши исмли бир
нафар фарзандлари бор.
июль ойиданбирга яшашмайди.
Даъвогар бир нафар вояга етмаган фарзанди билан шу
пайтдан ҳозирга қадар ота-онасининг уйида яшаб келади.
Тарафларни никоҳдан ажратиш учун етарли асослар
мавжуд эмас.
Ишни судда кўриш жараёнида тарафлар яшаб турган
жойдаги Қўрғонтепа тумани “Тошлоқ” МФЙ ҳузуридаги
оилавий қадриятларни яраштириш комиссияси томонидан
оилани сақлаб қолиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар
қилинмаганлиги, тарафлар билан тегишли тушунтириш
ишлари олиб борилмаганлиги ва тарафлар ўртасида оилани
сақлаб қолиш учун зарур чора-тадбирлар белгиланмаганлиги
аниқланди.
Шу сабабли келгусида ажрашиш ёқасига келиб қолган
оилаларни сақлаб қолиш мақсадида тарафларга тегишли
тушунтириш ишлари олиб борилиши, оилани сақлаб қолиш
учун зарур бўлган барча чора-тадбирлар белгиланиши лозим
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 275-моддасининг 1қисмига кўра, ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки
бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки
фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги
аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи
назар, суд хусусий ажрим (қарор) чиқаришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг
271-272, 275-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛАДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган хусусий
ажрим нусхалари Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Оила ва
хотин-қизлар бўлимига ҳамда Қўрғонтепа тумани “Тошлоқ”
МФЙ ва “Нафосат” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссияларига юборилсин.
Қўрғонтепа тумани “Тошлоқ” МФЙ ва “Нафосат” МФЙ
ҳузуридаги
оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссиялари раислари ушбу ажримга асосан амалга
оширилган ишлар ва белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида
бир ой муддат ичида судга ёзма маълумот тақдим қилсин.
Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар
бўлими мазкур ажримнинг ижросини таъминласин.
Ажримдан норози томонлар йигирма кун муддат ичида
шу суд орқали Андижон вилоят судига хусусий шикоят,
прокурор хусусий протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Н.И.Мирзакаримова
(имзо)