← Назад
Решение #1278081 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Текст решения
5 093 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 22 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоев раислигида, судья
ёрдамчиси
Д.Қахорованинг
котибалигида,
даъвогар
Холдарова Шохидахон Мамасолиевнанинг жавобгар Холдаров
Абдумалик Юлдашевичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1701-2305/26027–
сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
Даъвогар Холдарова Шохидахон Мамасолиевна жавобгар
Холдаров Абдумалик Юлдашевичга нисбатан никоҳни бекор
қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Ш.Холдарованинг ишончли
вакили
Умарова
Марғубахон
Абдулхаевна
даъвосини
қувватлаб, тарафлар 21.09.2007 йилда қонуний никоҳан ўтиб
турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида икки
нафар фарзандли бўлганликларини, турмушининг дастлабки
вақтлари
яхши
яшаган
бўлсаларда,
кейинчалик
келишмовчиликлар чиқа бошлаганини, шунинг учун 2018
йилда ажраб кетишганини, шу вақтдан буён бирга
яшамасликларини, суд томонидан берилган муддат давомида
ҳам оиласи тикланмаганлигини, ўрталарида мулкий низо
йўқлигини,
жавобгар
билан
оилани
тиклашни
хоҳламаслигини,
жавобгар
хам
оилани
тиклашни
истамаслигини, ҳозирда шаърий никоҳ асосида турк
миллатига мансуб Язичи Мехмет Бакиркой исмли шахс билан
оила қуриб яшаётганлигини, жавобгар билан оиласи барбод
бўлганлигини баён қилиб, жавобгар Холдаров Абдумалик
Юлдашевич билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор
қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Жавобгар Холдаров Абдумалик Юлдашевич суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд мажлисига
келмаган.
Шу сабабли, суд фуқаролик ишини ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз якунлашни
лозим топди.
очиқ
суд
мажлисида
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги тўхтамга келди.
Суд
даъвогарни
тушунтиришини
эшитиб,
ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 21.09.2007 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. НикоҳлариАндижон
шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 1822-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки
нафар фарзандлик бўлишган.
Тарафлар 2018 йил август ойидан буён бирга яшамайди.
Тарафларга суднинг 07.11.2023 йилдаги ажрими билан
ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Андижон тумани Қум кўча МФЙ ҳузуридаги оилавий
қадрятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосасида 2018
йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни
яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, даъвогар Туркия
давлатида шаръий никоҳ асосида бошқаси билан яшаб
келаётганлиги сабабли оилани тиклашни имкони йўқлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011
йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш
амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига
имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги
талабни
қаноатлантиришга
ҳақли»
деб
тушунтириш
берилган.
Тарафлар 2018 йил октябрь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Холдарова
Шохидахон Мамасолиевнани жавобгар Холдаров Абдумалик
Юлдашевичга
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб,
никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогардан
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридаги
асосларга
кўра,
суд
Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
Даъвогар
Холдарова
Шохидахон
Мамасолиевнани
жавобгар Холдаров Абдумалик Юулдашевичга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Холдарова Шохидахон Мамасолиевна ва
жавобгар Холдаров Абдумалик Юулдашевич Андижон шахар
ФҲДЁ бўлими томонидан 21.09.2007 йилда тузилиб, 1822сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Даъвогар
Холдарова
Шохидахон
Мамасолиевнадан
никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Даъвогар
Холдарова
Шохидахон
Мамасолиевнага
никоҳгача бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест
келтириши мумкин.
Раислик этувчи:Ш.Н.Араббоев