Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1705-2302/4043 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди Судья Мирзакаримова Нигорахон Ибрагимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадиров Музаффар Султанбаевич Ответчик / Подсудимый Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиқ
Source ID 6674fcd3b6bf6f28996e5bac Claim ID 4930918 PDF Hash 1d615dc52d48e94f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 595 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 21 куни Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова, судья ёрдамчиси М.Султоновнинг котиблигида, даъвогар Кадиров Музаффар Султанбаевичнинг жавобгар Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиққа нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-1705-2302/4043-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Даъвогар Кадиров Музаффар Султанбаевич жавобгар Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиққа нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этиб, жавобгар билан 2020 йил 16 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 4 августда туғилган Султанбаева Розияхон Музаффар қизи исмли бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2022 йил март ойидан бирга яшашмаслигини, унинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги дастлабки даъво аризаси шу суд томонидан рад қилинганлигини, шундан кейин ҳам улар ярашишмаганлигини, келгусида жавобгар билан оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, оила бутунлай барбод бўлганлигини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогарнинг ишончли вакили М.Кадирова даъвогарнинг даъво аризасини қувватлаб, унда кўрсатилганларга ўхшаш тушунтиришлар бериб, даъвогар ўғли, жавобгар эса келини бўлишини, тарафлар билан 2020 йил 16 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 4 августда туғилган Султанбаева Розияхон Музаффар қизи исмли бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил март ойидан бирга яшашмаслигини, иккаласининг ҳам бир-бирига кўнгли бўлмаганлигини, ўртада бир нафар фарзанд борлиги сабабли иккала қуда тараф ёшларни яраштиришга, уларнинг оиласини сақлаб қолишга бир неча маротаб ҳаракат қилишганлигини, лекин ижобий натижа бўлмаганлигини, такроран мурожаат қилганлигини, даъвогарнинг аввалги даъвоси рад этилганидан кейин ҳам тарафлар ярашиб бирга яшашмаганлигини, суд томонидан уларга ярашиб олишлари учун берилган муҳлат давомида ҳам уларни яраштиришга ҳаракат қилишганлигини, лекин имкони бўлмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар Г.Мамадалиева судга келмади, келмаганлигини узрли эканлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади, суднинг номига ариза билан мурожаат қилиб фуқаролик ишини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўрамаганлиги сабабли суд, жавобгарнинг судга келмаганлигини узрсиз деб топиб мазкур фуқаролик ишини жавобгар иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси талабига асосан кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогар ишончли вакилининг тушунтиришини тинглаб ҳамда иш ҳужжатлари билан танишиб, унда мавжуд бўлган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Кадиров Музаффар Султанбаевич билан Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиқ 2020 йил 16 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида 2-1709-20-01074сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 4 августда туғилган Султанбаева Розияхон Музаффар қизи исмли бир нафар фарзандлари бор. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил март ойидан бирга яшашмайди, умумий рўзғор юритишмайди, эр-хотинлик муносабатлари шу вақтдан тугатилган. Жавобгар Г.Мамадалиева 2021 йил 4 августда туғилган Султанбаева Розияхон Музаффар қизи исмли бир нафар вояга етмаган фарзанди билан шу пайтдан ҳозирга қадар отаонасининг уйида яшаб келади. Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар М.Кадировнинг жавобгар Г.Мамадалиевага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Шу суднинг 2023 йил 22 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун 6 (олти)ой муҳлат Жалақудуқ тумани “Бирлашган” МФЙ ва Қўрғонтепа тумани “Бирлик” МФЙ ҳузуридаги Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг хулосасига кўра, оилани тиклашнинг имкони йўқлиги ва иш бўйича якуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилинганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги тушунтирилган. Суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми тушунтиришлардан келиб чиққан ҳолда тарафларнинг бирга яшашларига имконият қолмаганлигини, оилавий муносабатлар узоқ вақтдан буён тикланмаганлигини, даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинганлигидан кейин ҳамда тарафларга ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам тарафлар ярашмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Кадиров Музаффар Султанбаевичнинг жавобгар Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиққа нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Кадиров Музаффар Султанбаевич ва Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиқ 2020 йил 16 октябрда далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар. Тарафларнинг 2021 йил 4 августда туғилган Султанбаева Розияхон Музаффар қизи исмли бир нафар вояга етмаган фарзандлари жавобгар Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиқнинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Кадиров Музаффар Султанбаевичдан давлат фойдасига БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мамадалиева Гулчехрахон Махаматсидиқдан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова зо)