← Назад
Решение #1278083 Гражданские
Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 124 | — | code_article |
Текст решения
2 306 символов
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2024 йил май ойининг “23” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти
Зангиота туманлараро суди, суд
биносида, очиқ суд мажлисида,
судья С.С.Зайниеванинг раислигида, судья ѐрдамчиси О.Рахматовнинг
котиблигида, даъвогар Ибрагимова Жамилахон Жўравой қизининг жавобгар
Ибрагимов Музаффар Муроджон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1101-2301/7340-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ж.Ибрагимова жавобгар М.Ибрагимовга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларига кўра, суднинг иш юритувига даъвогар Ж.Ибрагимованинг
даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги аризаси келиб тушган.
Аниқланишича, суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлат
давомида даъвогар Ж.Ибрагимова ва жавобгар М.Ибрагимов ярашиб олиб,
оиласини тиклашган. Улар ҳозирда жавобгарнинг яшаш манзилида бир оила бўлиб
яшаб келишмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодекси
124-моддасининг 3-бандига кўра, даъвогар арз қилган талабларидан воз кечган ва
суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд ушбу вазиятда даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиши қонун талабига
зид эмаслигини, бу унинг қонунда мустаҳкамланган ҳуқуқи эканлигини,
даъвогарнинг мазкур талабдан воз кечиши бошқа шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва
манфаатларига дахл қилмаслигини инобатга олиб, даъводан воз кечишни қабул
қилишни ҳамда фуқаролик иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Юқорида баѐн қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271, 272-моддаларига қўлланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар Ибрагимова Жамилахон Жўравой қизининг даъводан воз кечиши
қабул қилинсин.
Даъвогар Ибрагимова Жамилахон Жўравой қизининг жавобгар Ибрагимов
Музаффар Муроджон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик иши
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогарга Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-126-моддалари талаблари
тушунтирилганлиги қайд қилинсин.
Ажримдан норози томон йигирма кунлик муддат ичида мазкур суд орқали
Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига хусусий шикоят беришга ва
(ѐки) прокурор хусусий протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
Нусхаси аслига тўғри, судья.______
(имзо)
С.С.Зайниева