Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2303/12000 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Зиямбетов Дамир Абдирахманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение РАДЖАПБАЕВА ИРАДА ЭРГАШОВНА Ответчик / Подсудимый АБДУЛЛАЕВ ИЗЗАТЖОН ХУДАЙБЕРГЕНОВИЧ
Source ID 6675b276b6bf6f28996e5bed Claim ID 4903557 PDF Hash 49ef7a88bd028165... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодекси 124-моддаси аролик процессуал кодекси 124 code_article
Текст решения 1 847 символов
АЖРИМ 2024 йил ххх Беруний тумани Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья ХХХ судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар Х.ХХХнинг иштирокида, даъвогар ХХХ ХХХнанинг жавобгар ХХХ ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Х.ХХХ жавобгар Ю.ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожат қилган. Суд мажлисида даъвогар Х.ХХХ ариза билан мурожаат қилиб, ҳозирда турмуш ўртоғи билан ярашганлиги сабабли даъво аризасидан воз кечиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни сўради. Жавобгар Ю.ХХХ суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 124-моддаси 1-қисмининг 3-бандида “Даъвогар арз қилган талабларидан воз кечса ва суд бу воз кечишни қабул қилса, суд фуқаролик иши бўйича иш юритишни тугатади.” деб кўрсатилган. Суд, юқорида кўрсатилган қонун талабидан келиб чиқиб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиши ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабидан воз кечишини қабул қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПК 271-272-моддаларини қўлланиб, суд а ж р и м қ и л а д и: Даъвогар ХХХ ХХХнанинг жавобгар ХХХ ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасидан воз кечиши қабул қилинсин ва фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин. Ажримга норози тараф ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи ХХХ