Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2317/9097 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Суванова Шахноза Эшпулатовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исматуллаева Дилнора Баҳром қизи Ответчик / Подсудимый Исматуллаев Акмал Абдувалиевич
Source ID 6676742fb6bf6f28996e5bfb Claim ID 4856458 PDF Hash 25c3cb806a80a3a2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 23 code_article
Оила кодексининг 27-моддаси Оила кодекси 27 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 223-моддаси збекистон Республикаси ФК 223 law
Текст решения 7 714 символов
1 ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май ойининг 22 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: Ш.Э.Суванова, Судья ёрдамчиси Ж.Устенованинг котиблигида, адвокат А.Юсупов ва жавобгарнинг иштирокида, даъвогар Исматуллаева Дилнора Баҳром қизининг жавобгар Исматуллаев Акмал Абдувалиевичга нисбатан никоҳ даврида орттирилган мулкни бўлиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2317/9097-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Исматуллаева Дилнора Баҳром қизи жавобгар Исматуллаев Акмал Абдувалиевич нисбатан никоҳ даврида орттирилган мулкни бўлиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан 22.06.2022 йилда қонуний никоҳлари бекор қилинган бўлиб, ҳозирда бирга яшамаслигини, никоҳлари даврида 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган, двигатель рақами F16D33183171, кузов XWB3K32CD9A0017732 рақамли автотранспорт воситасини сотиб олиб, жавобгар номига расмийлаштирганликларини, жавобгар билан никоҳлари даврида сотиб олинган мулкни бўлишда келишувга эришилмаганлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳлари даврида олинган 2009 йилда ишлаб чиқарилган, Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган автотранспорт воситасидаги ўз улушини пул шаклида ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Исматуллаева Дилнора Баҳром қизининг ишончли вакили А.Юсупов иштирок этиб, ўзининг даъво талабини қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган ҳолатлар каби судга баёнот бериб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Исматуллаев Акмал Абдувалиевич даъвони тан олиб, автотранспорт воситасини сотганидан кейин пулини беришга розилигини баён қилиб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд томонларнинг баёнотини, адвокат Т.Умбетовнинг даъвони рад қилиш ҳақидаги нутқини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади: Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, томонлар Исматуллаева Дилнора Баҳром қизи билан Исматуллаев Акмал Абдувалиевич 22.06.2022 йилда қонуний никоҳлари бекор қилинган. Тошкент вилояти ИИББ, ЙҲХБнинг 27.08.2022 йилдаги 25/12-2Т-62сонли маълумотномасига кўра, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган, двигатель рақами F16D33183171, кузов XWB3K32CD9A0017732 рақамли автотранспорт воситаси 22.02.2017 йилда Тошкент вилояти Қибрай тумани 1-сонли ДНИ нотариуси А.Мубораков томонидан 1-443-реестр рақамли олди-сотди шартномасига асосан Исматуллаев Акмал Абдувалиевич номига расмийлаштирилган. Томонлар ўртасида никоҳ дарида орттирилган низоли автомашинага нисбатан эгалик қилиш борасида келишувга эришилмаганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво талаб билан судга мурожаат қилишган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Оила кодексининг 27-моддасига кўра, эр ва хотиннинг умумий молмулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Суд юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган, автотранспорт воситасини томонларнинг турмуш давомида биргаликда орттирилган умумий мол-мулки деб хисоблаб, уларнинг ҳар бирига ½ кисмдан эгалик хукукини белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 223-моддасига кўра, улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Х.Сулайманова номидаги РСЭМ суд автотранспорт баҳолаш экспертизасининг 15.05.2024 йилдаги 29/15(2874)13.3Z/7176-сонли хулосасига кўра, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z 973 DA бўлган, автотранспорт воситасининг ҳозирги кундаги бозор баҳоси 34.493.283,2 сўмни ташкил қилган. Суд, бу холатда улушли мулкнинг тенг иштирокчиси бўлган жавобгар зиммасига даъвогарга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаш мумкин деб хисоблаб, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган, автотранспорт воситасидаги даъвогарга тегишли 1/2 қисм (17.246.641,6 сўм) ни пул шаклида ажратишни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 17.246.641,6 сўмни бир вақтнинг ўзида ундиришни ҳамда ушбу сумма тўлангандан сўнг даъвогарнинг автотранспорт воситасидаги мулк ҳуқуқини тугатишни лозим топади. Қайд қилинган қонун талаблари ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаасига асосан суд тарафларнинг ҳар бири ўз улушидан келиб чиқиб давлат божи тўлаши лозимлигини, низоли автомашинанинг уйнинг кадастр қиймати 34.493.283,2 сўм эканлигини, тарафларнинг ҳар бирининг улуши 17 246 641,6 сўм бўлишини, иш ҳужжатидаги даъвогар томонидан судга ариза тақдим қилишда тўланган дастлабки 900.000 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, тарафларнинг улушидан келиб чиқиб давлат фойдасига даъвогардан (34.493.283,2х4%=1.379.731,3) 479.731,328 сўм, жавобгардан 1.379.731,3 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига жавобгардан 544.000 сўм экспертиза харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Исматуллаева Дилнора Баҳром қизининг жавобгар Исматуллаев Акмал Абдувалиевичга нисбатан никоҳ даврида орттирилган умумий мулкни бўлиш ҳақидаги даъво талаби – қаноатлантирилсин. 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган автотранспорт воситаси Исматуллаева Дилнора Баҳром қизи билан Исматуллаев Акмал Абдувалиевичнинг биргаликдаги турмушлари давомида орттирилган умумий мулки деб топилсин ва ушбу автотранспорт воситасидаги Исматуллаева Дилнора Баҳром қизига тегишли ½ қисм улуш пул шаклида ажратилсин. Исматуллаев Акмал Абдувалиевичдан Исматуллаева Дилнора Баҳром қизи фойдасига бир вақтнинг ўзида 17.246.641,6 сўм ундирилсин ва мазкур пул суммаси ундирилгандан сўнг, Исматуллаева Дилнора Баҳром қизининг 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 русумли, кулранг (серебристиметалик) рангли, давлат белгиси 10 Z973 DA бўлган автотранспорт воситасидаги мулк ҳуқуқи тугатилсин. Исматуллаев Акмал Абдувалиевичдан Исматуллаева Дилнора Баҳром қизининг фойдасига 544.000 сўм экспертиза харажатлари ундирилсин. Исматуллаева Дилнора Баҳром қизидан давлат фойдасига 479.731,328 сўм давлат божи ундирилсин. Исматуллаев Акмал Абдувалиевичдан давлат фойдасига 1.379.731,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: Ш.Э.Суванова