Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/15940 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Икрамов Аброрбек Камолидинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамадалиев Адхамжон Юсуфжон ўғли Ответчик / Подсудимый Мамадалиева Зулайхо Мамасидиқ қизи
Source ID 667996ccb6bf6f28996e5c2c Claim ID 4898990 PDF Hash ade99511ad02df40... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
Текст решения 5 191 символов
2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси У.Эркинжановнинг котиблигида, даъвогар Мамадалиев Адхамжон Юсуфжон ўғлининг жавобгар Мамадалиева Зулайхо Мамасидиқ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-16042304/15940-сонли фукаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Мамадалиев Адхамжон Юсуфжон ўғли жавобгар Мамадалиева Зулайхо Мамасидиқ қизига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган. Суд мажлиси даъвогар 2020 йилда қонуний турмуш қурганлигини, фарзандли бўлмаганлигини, оилавий келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2020 йилда ўзаро ажрашиб кетганликларини, оилани тикланмаслигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар дастлабки суд мажлисида даъвогар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, фарзанди бўлмаганлигини, 2020 йилдан бери бирга бир оила бўлиб яшамаётганлигини, никоҳдан ажратишга розилигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 22.09.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда Янгиқўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 2-1608-20-00995-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлишмаган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2020 йилда даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш берилган. Суднинг ажрими билан тарафларга ярашиб олиш учун 2023 йил 15 ноябрда 6 ой муҳлат берилган. Тарафлар 2020 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама мухокама қилиб, тарафлар 2020 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларини тугатишганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, ҳозирда ҳар икки тарафни ҳам оилани тиклаш истаги йўқлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келди ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосланиб, даъво ариза топширишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тенг ҳисобда давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249, 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Мамадалиев Адхамжон Юсуфжон ўғлининг жавобгар Мамадалиева Зулайхо Мамасидиқ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Мамадалиев Адхамжон Юсуфжон ўғлининг жавобгар Мамадалиева Зулайхо Мамасидиқ қизи билан Янгиқўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 22.09.2020 йилда 2-1608-20-00995сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Мамадалиев Адхамжон Юсуфжон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик этувчи имзо А.Икрамов Аслига тўғри: А.Икрамов