← Назад
Решение #1278088 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Оила кодекси | 218 | — | code_article |
Текст решения
5 672 символов
2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича
Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси
У.Эркинжановнинг котиблигида, даъвогар Качеев Руслан
Рашидовичнинг
жавобгар
Ямалитдинова
Гулсина
Рашидовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси
бўйича
юритилган
2-1604-2301/15875-сонли
фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
Качеев
Руслан
Рашидович
жавобгар
Ямалитдинова Гулсина Рашидовнага нисбатан судга даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
билан
ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган.
Суд мажлиси даъвогар 2022 йилда қонуний турмуш
қурганлигини,
фарзандли
бўлмаганлигини,
оилавий
келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2022 йилда ўзаро
ажрашиб кетганликларини, оилани тикланмаслигини маълум
қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида даъвогар билан қонуний никоҳ
асосида турмуш қурганлигини, фарзанди бўлмаганлигини,
2022 йилдан бери бирга бир оила бўлиб яшамаётганлигини,
никоҳдан ажратишга қаршилигини маълум қилиб, ишни
қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар 15.07.2022 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда Давлатобод туман
ФҲДЁ бўлимида 2-1614-22-00427-сонли далолатнома ёзуви
қайд қилинган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли
бўлишмаган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йилда
ўзаро ажрашиб кетишган, эр-хотинлик муносабатлари хам шу
даврда тугаган.
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб
қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд
мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар
(болалар
борлиги,
никоҳнинг
давомийлиги,
оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик
келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз
ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш
учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни
эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси
талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган
муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида
ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши
мумкин.
Пленум
қарорининг
16-бандига
кўра,
судларнинг
эътибори
шунга
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш
берилган.
ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 23.03.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан тарафларнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги аризаси рад қилинган.
Суднинг ажрими билан тарафларга ярашиб олиш учун
2023
йил
16 ноябрда 6 ой муҳлат берилган.
Тарафлар 2022 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга
яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани
тиклаш чораларини кўрмаганлар.
Наманган шаҳар, Даштбоғ МФЙ томонидан тасдиқланган
турмуш қурганлиги, 2 ой бирга яшаганлиги, тарафларни
яраштиришга ҳаракат қилингани лекин яраштиришнинг
имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Чортоқ тумани, Наманган МФЙ томонидан тасдиқланган
далолатномада, тарафлар қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлиги,
2
ой
бирга
яшаганлиги,
тарафларни
яраштиришга ҳаракат қилингани лекин яраштиришнинг
имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга
яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд
эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама мухокама қилиб,
тарафлар
2022
йилдан
буён
эр-хотинлик
муносабатларини
тугатишганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт
мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш
чораларини кўришмаганлиги, ҳозирда ҳар икки тарафни ҳам
оилани тиклаш истаги йўқлиги каби ҳолатларни инобатга
олиб,
уларнинг
оилаларини
сақлаб
қолиш
ва
муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган
хулосага келди ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим
топди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунига асосланиб, даъво ариза топширишда
660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати
тўланганлигини инобатга олади ва никоҳдан ажратиш
ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249, 253-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р
Қ И ЛА Д И:
Даъвогар Качеев Руслан Рашидовичнинг жавобгар
Ямалитдинова Гулсина Рашидовнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
15.07.2022 йилда 2-1614-22-00427-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Качеев Руслан Рашидовичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят
судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан
бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация
тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи
имзо
А.Икрамов
Аслига тўғри:
Ҳал қилув қарори 2024 йил 27 майда
қонуний кучида
А.Икрамов