Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/15947 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Икрамов Аброрбек Камолидинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юнусхонов Ёсинхон Абдужалил ўғли Ответчик / Подсудимый Юнусхонова Шахноза Исмоил қизи
Source ID 66799748b6bf6f28996e5c2e Claim ID 4893640 PDF Hash 899279a05a01bb4f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
Текст решения 5 734 символов
2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи А.Икрамов, судья ёрдамчиси У.Эркинжановнинг котиблигида, даъвогар Юнусхонов Ёсинхон Абдужалил ўғлининг жавобгар Юнусхонова Шахноза Исмоил қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1604-2304/15947-сонли фукаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Юнусхонов Ёсинхон Абдужалил ўғли жавобгар Юнусхонова Шахноза Исмоил қизига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган. Даъвогар суд мажлисида 2019 йилда қонуний турмуш қурганлигини, 1 нафар фарзандли бўлганлигини, 2022 йилдан бери бирга бир оила бўлиб яшамаслигини, оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини, бошқа оила қурганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар берилган бўлсада келмаганлиги сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 09.12.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда Чортоқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1680-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида 1 нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йилдан буён ўзаро ажрашиб кетишган, эрхотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш берилган. Суд, томонидан тарафларнинг ярашиб олишлари учун 2023 йил 15 ноябрда 6 ой муҳлат берилган, лекин тарафлар ярашиш чораларини кўрмаганлар. Чортоқ тумани, Ора-ариқ МФЙ томонидан тасдиқланган 21.05.2024 йилдаги далолатномада, даъвогар ва жавобгар 2019 йилда турмуш қурганлиги, 4 йилдан бери яшамаётганлиги ҳамда тарафлар 1 нафар фарзандли бўлганлиги, тарафларни яраштириш масаласи кўриб чиқилганлиги бироқ яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Янгиқўрғон тумани, Туман МФЙ томонидан тасдиқланган 2019 йилда турмуш қурганлиги, 2021 йилдан бери яшамаётганлиги ҳамда тарафлар 1 нафар фарзандли бўлганлиги, тарафларни яраштириш масаласи кўриб чиқилганлиги бироқ яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2022 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар 2022 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларини тугатганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлигини инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан, даъвогар даъво ариза топширишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олади. Суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома олишда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварини миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-, 249, 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Юнусхонов Ёсинхон Абдужалил ўғлининг жавобгар Юнусхонова Шахноза Исмоил қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Чортоқ туман ФҲДЁ бўлимида 09.12.2019 йилда 1680-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Юнусхонов Ёсинхон Абдужалил ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик этувчи А.Икрамов имзо Аслига маъм увақппопсосоьт ббртўғри: Ҳал қилув қарори 2024 йил 16 апрель ҳолатига қонуний кучида А.Икрамов