← Назад
Решение #1278090 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 146 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 22 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили
Ш.Мирзаевни
иштирокида,
даъвогар
Матмусаев
Бахтиёр
Мадаминжоновични жавобгар Пардаева Ойсанам Тоировнага нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-17022301/9851-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
Даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжонович судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Пардаева Ойсанам Тоировна билан
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисисда даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжоновични
ишончли вакили Мирзаев Шоядбек Козимбекович даъвони қувватлаб,
тарафлар 04.10.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
турмушлари давомида 13.01.2020 йилда туғилган Мадаминжонов
Иброҳимжон Бахтиёр ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини,
ўзаро келишмовчилик оқибатида 2020 йил январь ойидан буён алоҳидаалоҳида яшаб келаётганлигини билдириб, тарафлар ўрталаридаги қонуний
никоҳдан ажратишни сўраган.
Жавобгар Пардаева Ойсанам Тоировна суд мажлисининг вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда бир неча маротаба хабардор қилинган
бўлишига қарамай келмаганлигини, келмаслик сабабларини судга маълум
қилмаганлигини,
ишни
ўзининг
иштирокисиз
кўриб
чиқишни
сўрамаганлигини назарда тутиб, суд ишни Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган гувоҳ Матмусаева Махфуза Асатуллаевна
даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжоновични аввалги қонуний никоҳида
бўлган турмуш ўртоғи эканлигини, турмулари давомида уч нафар
фарзандлари борлигини, даъвогар билан Россия Федерациясида дала ховлида
бирга ишлаш учун боришганлигини, ўзи депорт бўлиб, Ўзбекистон
Республикасига қайтиб келишга мажбур бўлганлигини, даъвогар ишлайдиган
ерда фақат қонуний никохи бор оилаларни ишга олишгани туфайли даъвогар
билан расман ажрашишга рози бўлганлигини, турмуш ўртоғи жавобгар билан
қонуний никох расмийлаштиришга мажбур бўлганлигини, бола ҳам кимни
боласи эканлигини билмаслигини, даъвогар билан ўзининг муносабатлари
яхши эканлигини, доимий равишда пул жўнатиб келишлигини, тарафлар
ўртасида жиддий муносабатлар йўқлигини, оилавий муносабатлар
тугатилганлигини, даъвогар билан ўзи бир оила яшашлигини, зарурат
туфайли хорижда ишлаётганлигини билдириб, кўрсатув берган.
Суд, тушунтиришлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, қуйидагича тўхтамга келади.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра,
даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжонович билан жавобгар Пардаева
Ойсанам Тоировна билан 04.10.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришган. Турмушлари давомида 13.01.2020 йилда туғилган Мадаминжонов
Иброҳимжон Бахтиёр ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2020 йил январь ойидан
буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда.
Ҳозирда даъвогар биринчи турмуш ўртоғи Матмусаева Махфуза
Асатуллаевна билан бирга яшаб келади. Турмушларидан уч нафар
фарзандлари туғилган.
Гувоҳнинг кўрсатувига кўра, даъвогар билан Россия Федерациясида
дала ховлида бирга ишлаш учун бориб, депорт бўлиб Ўзбекистон
Республикасига қайтарилган. Россия давлатидаги иш жойида фақат қонуний
никохи бор оилалар қабули қилиниши талаб қилинганлиги сабабли даъвогар
билан расман ажрашишга рози бўлган. Даъвогар жавобгар О.Пардаева билан
қонуний никох расмийлаштиришга мажбур бўлган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.11.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжонович ва
жавобгар Пардаева Ойсанам Тоировнага ярашиб олишлари учун муҳлат
тайинланган.
Асака тумани “Дўстлик” МФЙнинг хулосасига кўра берилган муҳлат
ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида
оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб,
келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни никоҳларидан ажратишни
лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б”-кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини
ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
3
Бинобарин суд,
моддаларига қўлланиб,
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
249-253-
Даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжоновичнинг жавобгар
Пардаева Ойсанам Тоировнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжонович ва жавобгар Пардаева
Ойсанам Тоировна ўртасида 04.10.2019 йилдаги №1291-сонли далолатнома
ёзуви билан Асака тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан
ажратилсин.
Даъвогар Матмусаев Бахтиёр Мадаминжоновичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ушбу никохдан 13.01.2020 йилда туғилган Мадаминжонов
Иброҳимжон Бахтиёр ўғли исмли бола Пардаева Ойсанам Тоировна тарбияси
ва қарамоғида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи:
Э.К.Сабиров