← Назад
Решение #1278091 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 289 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти
Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида,
Судья ёрдамчиси И.В.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили
ХХХХ ҳамда жавобгар ХХХХ иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ХХХ-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва судда берган кўрсатувида
жавобгар ХХХХ билан 1998 йил 08 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2008 йил 22 апрелда туғилган ХХХХ
исмли бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2016
йилдан буён жавобгар билан фактик ажрашганликларини, бирга яшамасликларини
ва эр-хотинлик муносабатларида эмасликларини, оилалари бутунлай барбод
бўлганлигини, ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини маълум қилиб,
жавобгар билан ораларидаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво талабини қувватлаб,
ўрталаридаги мулкий низони ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ҳал қилиб
беришини маълум қилиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар ишончли вакили ХХХХ ҳам даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради ва давлат божини тўлаб беришини маълум қилди.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъво талабини тан олиб, жавобгар билан
1998 йил 08 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан 2008 йил 22 апрелда туғилган ХХХХ исмли бир
нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2016 йилда буён бирга
яшамаслигини ва умумий рўзғор юритмаслигини, даъвогар шундан буён Туркия
давлатига кетган бўлиб, ўша ерда ишлашини, фарзанди онаси билан Туркияда
яшаётганлигини, ўзи бола билан кетишига розилик берганлигини, ярашиб, оилани
тиклаш учун Туркияга ҳам бориб келганлигини, биргаликда яшаш учун қилган
хатти-ҳаракатлари самарасиз бўлганлигини, давлат божини тўлашга имконияти
йўқлигини, энди даъвогар билан бир оила бўлиб яшашнинг имкони йўқлигини баён
қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб,
шунингдек, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда
аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 1998 йил 08 мноябрь куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, биргаликдаги турмушларидан 2008 йил 22
апрелда туғилган ХХХХ исмли бир нафар фарзандлари бор.
Оилавий келишмовчиликлар, дунёқараши ва характерларини бир-бирига
тўғри келмаганлиги ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат
туйғуларини йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2016 йил сентябрдан
буён буён бирга яшамайдилар ҳамда эр-хотинлик муносабатларида эмаслар.
Оилани сақлаб қолиш учун бўлган барча урунишлар натижасиз ва самарасиз
бўлган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 24
январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган.
Суднинг 2023 йил 06 ноябрдаги ажрими билан тарафларга оилани сақлаб
қолиш учун яна уч ой муҳлат берилган.
Берилган муҳлат давомида тарафлар оилани сақлаш чораларини
кўришмаган.
Кейин суднинг 2024 йил 13 февралдаги ажрими билан тарафларга оилани
сақлаб қолиш учун яна уч ой муҳлати берилган.
Ушбу берилган муҳлатда ҳам тарафлар оилани сақлаб қолиш чорасини
кўрмаганлар.
Тошкент вилояти, Бўка туман, “Бунёдкор” МФЙнинг 2024 йил 22 май
кунидаги далолатномасига кўра, оилани тиклаш ва яраштиришга ҳаракат қилинган
бўлишига қарамасдан, улар бирга яшамасликлари ва даъвогар жавобгар билан
ярашиб оилани тиклаш ва яраштириш имкони ва истаги йўқлигини, даъвогар 2017
йилдан бери Туркия давлатига кетганлиги маълум қилиниб, қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига
биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун
такрор ва такрор тақдим қилинган муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент
вилояти Бўка туман ҳокимлиги, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
томонидан берилган хулосага кўра, тарафлар бирга яшамаслиги ва тарафларни
яраштиришни даъвогар истамаслиги баён қилинган.
Ушбу ҳолатлар ва жавобгар ХХХХнинг ҳам суд мажлисида ажрашишга рози
эканлигини маълум қилиб, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни
сўраганлиги эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб
қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий
кўрсатмаларига асосланиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни, болаларни онаси
билан яшашини белгилашни лозим топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси
берилаётганда даъвогар ХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
ХХХХ ва ХХХХ ўрталаридаги 1998 йил 08 ноябрь куни Тошкент вилояти
Бўка туман ФХДЁ бўлимида 172-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 2008 йил 22 апрелда туғилган
ХХХХ исмли бир нафар фарзандлари онаси тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда ХХХХдан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХХХдан давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд
орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирганидан сўнг олти ой йил ичида бевосита Тошкент вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
(Имзо)
Асл
Аслига тўғри, судья___________
А.О.Юлдашов
Ҳал қилув қарори 08.03.2024 йил куни қонуний кучга кирди___________ри
судья