Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2302/8360 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Юлдашов Алишер Олимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сайдуллаева Диана Бекназаровна Ответчик / Подсудимый Сайдуллев Бахтбек Абдуллаевич
Source ID 667be948b6bf6f28996e5cdb Claim ID 4906671 PDF Hash b78643de7ac6e5a2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 591 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг “20” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби юзасидан қўзғатилган ХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2020 йил 18 августда Сергели туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, фарзанд бўлмаганлиги ва бошқа оилавий келишмовчиликлар сабабли оилани тиклаш имконияьти йўқлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан муддат бермасдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралаган даъвогар ХХХХХ даъво талабини қувватлаб, жавобгарни уйидагилар уни келин сифатида қабуцл қилишмаганликларини, кейин жавобгар билан ота-онасининг уйида бирга яшашганликларинии, гап-сўзлардан кейин кватирага кўчиб чиқишганликларини, моддий қийинчиликлар ва жавобгарнинг хиёнати сабабли у билан яшай олмаслигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар ХХХХХ даъво талабини тан олмасдан даъвогарни яхши кўришини ва у билан ажрашмоқчи эмаслигини, шуни инобатга олиб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2020 йил 18 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент шаҳар Сергели тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1008-20-00810-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг ўзаро турмушларидан фарзандлари йўқ. Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафларнинг бир-бирларини тушунмасликлари, ўзаро оилавий келишмовчиликлари ва моддий қийинчиликлар, ўрталарида ўзаро ҳурмат, меҳр ва ишонч йўқолишига сабаб бўлган. Шунингдек, эр-хотин ўртасидаги вақтинчалик келишмовчиликлар оқибатида даъвогар никоҳдан ажратиш тўғрисида судда даъво қўзғатган бўлсада, бироқ у томонидан никоҳдан ажратишга асос бўладиган ёхуд оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни имконияти йўқлигини изоҳловчи бирон-бир мақбул далилларни судга тақдим қила олмади. Шунингдек, кейинги белгиланган суд мажлисларига иккала тараф ҳам суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали таништирилган бўлсада, ҳозир бўлмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр-хотин ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 16-бандида турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эрхотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирини ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши тушунтирилган. Суд даъвогар ХХХХХнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини ва вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар оқибатида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсаларда, муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, шунингдек эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга қаратилган рахбарий кўрсатмалар мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой йил ичида бевосита Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья Нусхаси __ аслига тўғри: ________________ А.О.Юлдашов