← Назад
Решение #1278094 Гражданские
Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (тақиқ қўйиш (хатлаш) ҳақида); Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| аролик кодекси | 216 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 1134 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1135 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 71 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 75 | — | code_article | |
| у томонидан ЖК | 168 | — | law | |
| аролик кодекси | 985 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1156 | — | law | |
| ФКнинг | 245 | — | law | |
| ФКнинг | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 136 | — | law |
Текст решения
20 434 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил апрепль ойининг 26 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья
Э.Г.Баллиева, судья ёрдамчиси Г.Рихсиеванинг котиблигида, даъвогар нинг
иштирокида, даъвогар нинг жавобгарлар , ва (а) Дилфуза Рахимджановнага нисбатан
меросхўр деб топиш ва мерос мулки ҳисобидан жиноят оқибатида етказилган моддий
зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган № 2-1001-2318/5411сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 20.02.2023 йилдаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланганлигини, судланувчидан ўзининг яъни, жабрланувчи нинг
фойдасига 1.078.763.250 сўм миқдорида жиноят оқибатида етказилган зарар ундириш
белгиланганлигини, бироқ Р. 23.02.2023 йилда вафот этганлиги сабабли Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судининг 30.03.2023 йилдаги ажрими
билан юқоридаги суд ҳукми бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84моддаси 1-қисми 3-бандига асосан Р.га тайинланган жазо бекор қилинганлигини, Р.дан
ўзининг фойдасига етказилган моддий зарарни ундириш қисми бекор қилиниб, жиноят
иши тугатилганлигини, Р.дан ўзининг фойдасига етказилган моддий зарарни ундириш
юзасидан
фуқаролик
ишлари
бўйича
судга
мурожаат
қилиш
ҳуқуқи
тушунтирилганлигини билдириб, марҳум Р.Т.нинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уйдаги улушига, жавобгарлар , ва а Дилфуза
Рахимджановнани меросхўр деб топиб, улардан ушбу мерос мулки ҳисобидан, солидар
тартибда 96.850 АҚШ долларининг ҳал қилув қарори чиқариладиган кундаги сўмга
нисбатан қиймати миқдорида моддий зарарни, суд ҳаражатлари ва адвокат хизмати учун
ҳаражатларни ундириб беришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар судга даъво талабини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим
қилиб, жавобгарларни меросхўр деб топиб, улардан ушбу мерос мулки ҳисобидан,
солидар тартибда 86.850 АҚШ доллари миқдоридаги жиноят оқибатида етказилган
зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар
ва унинг ишончли вакили, адвокат
Н.П.Ибрагимова, даъво талабини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни марҳум
Р.Т.нинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уйдаги
улушига, жавобгарлар Ф.Д.а, К.Р.а ва Д.Р.аларни меросхўр деб топиб, ушбу мерос
мулки ҳисобидан улардан солидар тартибда 86.850 АҚШ доллари миқдоридаги
етказилган моддий зарарнинг ҳал қилув қарори чиқариладиган кундаги сўмга нисбатан
қийматини ва суд ҳаражатларини ундириб беришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгарларнинг ишончли вакили, адвокат
У.А.Полвон-зода даъвогарнинг даъво аризасини тан олмаслигини, аслида қарздорлик
кўрсатилган суммадан камлигини, жумладан 73.000 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлик қолганлигини баён қилган.
2
Навбатдаги суд мажлисларининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгарлар Ф.Д.а, К.Р.а, Д.Р. (а) ва уларнинг ишончли вакили,
адвокат У.Полвон-зода, суд мажлисига келмади ҳамда адвокат У.Полвон-зода
томонидан ҳар сафар узрли сабаблари борлиги муносабати билан суд мажлисини бошқа
кунга қолдириш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилинди.
Даъвогар суд мажлисларининг кетма-кет қолдирилишига эътироз билдириб,
жавобгарнинг ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад қилишни, ушбу суд мажлисини жавобгарлар ва уларнинг
ишончли вакили иштирокисиз кўриб чиқилишини сўради.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарлар ишончли вакилининг ишни кўришни кейинга
қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни ва мазкур
фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлардан кўринишича, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 20.02.2023 йилдаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 6 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Р.Т.дан жабрланувчи нинг фойдасига жами
1.078.763.250 сўм ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судининг
30.03.2023 йилдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
20.02.2023 йилдаги Р.Т.га оид ҳукми бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, Р.Т. вафот этганлиги муносабати
билан, унга нисбатан тайинланган жазо бекор қилиниб, жиноят иши тугатилган.
Мазкур ажримга асосан, судланувчи Р.дан нинг фойдасига етказилган
1.078.763.250 сўм моддий зарарни ундириш қисми бекор қилиниб, жабрланувчи га
етказилган моддий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.
Шу сабабли, даъвогар мазкур талаб билан судга мурожаат қилиб, унда марҳум
Р.Т.нинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уйдаги
улушига, жавобгарлар , ва а Дилфуза Рахимджановнани меросхўр деб топиб, улардан
ушбу мерос мулки ҳисобидан, солидар тартибда 86.850 АҚШ долларининг ҳал қилув
қарори чиқариладиган кундаги сўмга нисбатан қиймати миқдоридаги моддий зарарни,
суд ҳаражатлари ва адвокат хизмати учун ҳаражатларни ундириб беришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, марҳум Р.Т. 24.12.1950 йилда туғилиб,
25.02.2023 йилда вафот этган.
Марҳум Р.Т. ва жавобгар Ф.Дж.а қонуний никоҳдан ўтган бўлиб, бу ҳақда
28.05.1977 йилда Тошкент шаҳар С.Рахимов туман ФҲДЁ бўлими томонидан № 1227сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Уларнинг биргаликдаги турмушларидан 27.10.1980 йилда туғилган (а) Дилфуза
Рахимджановна ва 01.05.1986 йилда туғилган исмли 2 (икки) нафар фарзандлари бор.
3
Низоли Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси,
3-уй марҳум Р.Т., жавобгарлар Ф.Дж.а, К.Р.а ва Д.Р. (а)ларга Қибрай туман ҳокимининг
10.07.2019
йилдаги
№ 1468-сонли қарорига асосан тегишли бўлиб, уй-жой 07.10.2019 йилда уларнинг
номларига мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Кадастр ҳужжатларидан кўринишича, низоли Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уйнинг умумий майдони 574,18 кв.м., бинонинг
яшаш майдони 224,08 кв.м, бинонинг фойдали майдони 350,1 кв.м.дан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 216-моддасига асосан, икки
ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи
асосида тегишли бўлади.
Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб
қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк)
ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин.
Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг
биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Умумий биргаликдаги мулк ўз вазифасини ўзгартирмаган ҳолда тақсимланиши
мумкин бўлмаган (бўлинмайдиган ашёлар) ёки қонунга кўра тақсимланиши мумкин
бўлмаган мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс мулкига ўтган пайтда вужудга келади.
Тақсимланадиган мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулклиги қонунчиликда
ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда вужудга келади.
Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга
эришилмаган тақдирда эса — суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу
шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин.
Чунончи, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси,
3-уй марҳум Р.Т., жавобгарлар Ф.Дж.а, К.Р.а ва Д.Р. (а)ларнинг умумий биргаликдаги
мол-мулки ҳисобланади ва уларнинг низоли уй-жойга нисбатан улушлари тенг равишда
1/4 қисмдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1134-моддасига асосан, қонун бўйича
меросхўрлар ворисликка ушбу Кодекснинг 1135-1141-моддаларида назарда тутилган
навбат тартибида чақириладилар.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 1135-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг
болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси
(фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик
ҳуқуқига эга бўладилар.
Мерос қолдирувчи Р.Т. 2023 йил 25 февраль куни вафот этган. Унинг отаси
Турсун ва онаси Бикбаева Соня Абдулвалиевна вафот этишган.
Марҳум Р.Т. ва жавобгар Ф.Дж.а 28.05.1977 йилда қонуний никоҳдан ўтган ва
уларнинг биргаликдаги турмушларидан Д.Р. (а) ва К.Р.а исмли 2 нафар фарзандлари
бор.
Шунга кўра, мерос мулки ҳисобланган Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уй марҳум Р.Т., жавобгарлар Ф.Дж.а, К.Р.а ва Д.Р.
(а)ларнинг умумий биргаликдаги мол-мулки ҳисобланиши, уларнинг низоли уй-жойга
нисбатан улушлари тенг равишда ¼ қисмдан иборат эканлиги, мерос қолдирувчининг
болалари ва хотини тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик
4
ҳуқуқига эга ҳисобланишини, бундай ҳолатда, марҳум Р.Т.нинг низоли уйдаги улуши
(1/4)ни жавобгарлар Ф.Дж.а, К.Р.а ва Д.Р. (а)ларга қонун бўйича тақсимлаш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.
Шунингдек, суд, даъвогарнинг Р.Т. томонидан содир этилган жиноят оқибатида
етказилган 86.850 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарарнинг сўмга нисбатан
қийматини жавобгарлардан солидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 71-моддасига
биноан, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда
аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу
маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда
улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари) билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 75-моддасига кўра, суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар
исботлашга муҳтож эмас.
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган
шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб
чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва
улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги ёки этилмаганлиги масалалари
юзасидан мажбурийдир.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
20.02.2023 йилдаги ҳукми билан Р.Т. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб,
унга нисбатан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва
суднинг ҳукмига кўра, ундан жабрланувчи нинг фойдасига жами 1.078.763.250 сўм
миқдорида жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судининг
30.03.2023 йилдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
20.02.2023 йилдаги Р.Т.га оид ҳукми бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, Р.Т. вафот этганлиги муносабати
билан, унга нисбатан тайинланган жазо бекор қилиниб, унга нисбатан юритилган жиноят
иши тугатилган ҳамда судланувчи Р.дан нинг фойдасига етказилган 1.078.763.250 сўм
моддий зарарни ундириш қисми бекор қилиниб, жабрланувчи га етказилган моддий
зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
борлиги тушунтирилган.
Гарчанд, Р.Т.га нисбатан чиқарилган суд ҳукми бекор қилинган бўлсада, бироқ
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судининг 30.03.2023
йилдаги ажримига кўра, у томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноят содир этилганлиги, ҳақиқий ҳолатда, Р.Т. ни алдаб, унинг ишончини
суиистеъмол қилиш йўли билан 115.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга
киритганлиги ҳамда дастлабки тергов ва суд жараёни давомида 18.150 АҚШ доллари
миқдоридаги зарар қопланганлиги ўз тасдиғини топган.
5
Суд Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судининг
ушбу ажрими ҳозирда ўзининг қонуний кучида эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги важлари билан
келишади ҳамда мазкур фуқаролик иши бўйича Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанция судининг 30.03.2023 йилдаги ажримини мақбул далил
сифатида баҳолайди.
Шунингдек, даъвогар томонидан ушбу мазмунда судга мурожаат қилингунга
қадар жавобгарлар томонидан жиноят оқибатида етказилган зарарнинг 10.000 АҚШ
доллари қоплаб берилиб, ҳозирги кунда (115.000 - 18.150 - 10.000 = 86.850) 86.850 АҚШ
доллари миқдорида жиноят оқибатида етказилган зарар қопланмасдан қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан,
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки
мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу
жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда
қопланиши лозим.
ФКнинг 1156-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг кредиторлари
васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос
қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга
ҳақлидирлар. Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг
қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.
ФКнинг 245-моддасига асосан, пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл
валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари
билан (экю, “махсус қарз олиш ҳуқуқлари” ва бошқалар) тўланиши лозимлиги назарда
тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма
тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси
бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонун
ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни
амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов
ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар, тартиб ва
шартлар асосида йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайтидаги валюталар
курслари архивидан кўринишича, 26.04.2024 йил ҳолатида 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.640,21 сўмни, шунга кўра, 86.850 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати (86.850 х 12.640,21 = 1.097.802.239) 1.097.802.239 сўмни ташкил
қилади.
Юқоридаги қонун талаблари ва судда аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд
даъвогарнинг ушбу даъво талабини муҳокама қилиб, даъвогар нинг фойдасига
жавобгарлар Ф.Дж.а, К.Р.а ва Д.Р. (а)дан солидар тартибда жиноят оқибатида етказилган
1.097.802.239 сўм миқдоридаги зарарни марҳум Р.Т.дан уларга теккан мол-мулкнинг
қиймати доирасида ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Мазкур фуқаролик иши юзасидан суд қурилиш-техникавий экспертизаси
тайинланиб, уни ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси
марказининг мутахассилари зиммасига юклатилган.
6
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил
28 декабрь кунидаги 28/12(8930)16.1V/19/82-сонли ва 04.03.2024 йилдаги хатларига
кўра, жавобгарлар томонидан низоли уй-жойни кўздан кечириш имконияти яратиб
берилмаганлиги сабабли экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажрим ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 227-моддасига асосан, улушли ёки биргаликдаги мулк иштирокчисининг
кредитори мулкдорда бошқа мол-мулк етарли бўлмаганида ундирувни қарздорнинг
умумий мол-мулкдаги улушига қаратиш учун бу улушни ажратишни талаб қилишга
ҳақли.
Агар бундай ҳолларда улушни асли ҳолида ажратиш мумкин бўлмаса ёки улушли
ёхуд биргаликдаги мулкнинг қолган иштирокчилари бунга эътироз билдирсалар,
кредитор қарздор ўз улушини умумий мулкнинг қолган иштирокчиларига ушбу
улушнинг қийматига мутаносиб нархда сотиб, сотишдан тушган маблағларни қарзни
узишга қаратишини талаб қилишга ҳақли.
Умумий мулкнинг қолган иштирокчилари қарздорнинг улушини сотиб олишдан
воз кечган тақдирда кредитор ундирувни қарздорнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушига
ушбу улушни кимошди савдоси орқали сотиш йўли билан қаратишни суд орқали талаб
қилишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг марҳум Р.Т.нинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ойбек
МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уйдаги мерос улуши ҳисобидан, жавобгарлардан солидар
тартибда 86.850 АҚШ доллари миқдорида жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни
ундириш ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, улуш қиймати (баҳоси)ни аниқлаш
имконияти бўлмаганлиги, ундирувни мерос қолдирувчининг умумий мол-мулкдаги
улушига қаратиш учун бу улушни ажратиш ҳақида судга талаб қўйилмаганлиги,
меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар
қарздорлар сифатида жавобгар ҳисобланишини, жавобгарларнинг ушбу зарарни мерос
мулкидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш имконияти мавжуд бўлиши
мумкинлигини, уларда бошқа мол-мулк етарли бўлмаганида, жавобгарларнинг улушига
қаратиш мумкинлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жиноят оқибатида етказилган
зарарни мерос улуши ҳисобидан ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 136-моддасига асосан, ҳал қилув қарори
қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан
вакилнинг ёрдами учун тўлашга доир харажатларни оқилона миқдорларда ундириб
беради.
Даъвогар ўзининг даъво аризасида жавобгарлардан солидар тартибда адвокат
харажатларини ундиришни сўраган бўлсада, адвокат харажатларини тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилмаган.
Суд мазкур иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъво талаби қисман қаноатлантирилаётганлигини инобатга олиб, жавобгарлар Ф.Дж.а,
К.Р.а ва Д.Р. (а)дан солидар тартибда даъвогар нинг фойдасига даъво аризасини судга
топширишда
у томонидан тўланган 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгарлар Ф.Дж.а, К.Р.а ва Д.Р. (а)дан солидар тартибда давлат
фойдасига 43.253.090 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
7
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 216, 245, 985,
1134-1135, 1156-моддалари, ФПКнинг 71, 75, 136, 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар нинг жавобгарлар , ва (а) Дилфуза Рахимджановнага нисбатан
меросхўр деб топиш ва мерос мулки ҳисобидан жиноят оқибатида етказилган моддий
зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Умумий майдони 574,18 кв.м., бинонинг яшаш майдони 224,08 кв.м, бинонинг
фойдали майдони 350,1 кв.м.дан иборат бўлган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Ойбек МФЙ, Гулимаъмур кўчаси, 3-уй-жой , жавобгарлар , ва (а) Дилфуза
Рахимджановнанинг умумий биргаликдаги мол-мулки деб топилсин ва мазкур уй-жойга
нисбатан уларнинг улушлари ¼ қисмдан деб белгилансин.
25.02.2023 йилда вафот этган марҳум нинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Ойбек
МФЙ,
Гулимаъмур
кўчаси,
3-сонли
уй-жойдаги ¼ қисм улушига нисбатан , ва (а) Дилфуза Рахимджановналар меросхўр деб
топилсин.
Якуний ҳолатда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ойбек МФЙ, Гулимаъмур
кўчаси, 3-сонли уй-жойга нисбатан , ва (а) Дилфуза Рахимджановналарнинг улуши 1/3
қисмдан деб белгилансин.
Жавобгарлар , ва (а) Дилфуза Рахимджановнадан солидар тартибда даъвогар
нинг фойдасига жиноят оқибатида етказилган 1.097.802.239 сўм миқдоридаги моддий
зарар марҳум нинг улушидан уларга теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида
ундирилсин.
Жавобгарлар , ва (а) Дилфуза Рахимджановнадан солидар тартибда даъвогар
нинг фойдасига даъво аризасини судга топширишда у томонидан тўланган 660.000 сўм
давлат божи ҳамда 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгарлар , ва (а) Дилфуза Рахимджановнадан солидар тартибда давлат
фойдасига 43.253.090 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан
у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида
шикоят ёхуд прокурор протест беришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
(имзо)
Э.Г.Баллиева