← Назад
Решение #1278095 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 966 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 22 куни Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича
Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья
Ж.Х.Отабоев,
судья ёрдамчиси Н.Аъзамованинг котибалигида,
даъвогар Алиева Севара Комилжоновнанинг жавобгар Рўзиев Ферузжон
Мустафоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган №2-1106-2304/3909-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Алиева Севара Комилжоновна жавобгар Рўзиев Ферузжон
Мустафоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар Алиева Севара Комилжоновна
даъво аризасини қувватлаб, унга кўра жавобгар билан 20.08.2013 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
2014 йил 02 декабрда туғилган Мустафаева Мубинахон Ферузжон қизи ва 2019 йил
18 ноябрда туғилган Мустафаев Мустафо Ферузжон ўғли исмли фарзандлари
борлигини, уларнинг турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик
ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқиб, тинимсиз жанжаллашадиган бўлиб
қолишганини, натижада уларнинг муносабатлари дарз кетиб, 2022 йил июль ойидан
буён бирга яшамаслигини, уларнинг эр-хотинлик муносабатлари шу вақтда
тугатилганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг умуман иложи йўқлигини,
уларнинг ўрталарида мол-мулк низоси мавжуд эмаслигини, жавобгар билан бирга
истиқомат қилиб келган вақтларида жавобгар уни тинимсиз ҳақоратлаб, бир неча
маротаба калтаклаб келганини, жавобгар бир неча маротаба маъмурий
жавобгарликка ҳам тортилганини, ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида улар
оиласини тиклашга умуман ҳаракат қилишмаганини баён қилиб, жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Кейинги суд мажлисларини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраганлиги боис, суд мазкур фуқаролик ишини даъвогарни иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Рўзиев Ферузжон Мустафоевич
даъво аризасини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 20.08.2013 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
2014 йил 02 декабрда туғилган Мустафаева Мубинахон Ферузжон қизи ва 2019 йил
18 ноябрда туғилган Мустафаев Мустафо Ферузжон ўғли исмли фарзандлари
борлигини, уларнинг турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик
ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганини, муносабатлари борган
сари ёмонлашиб, тинимсиз жанжаллашиб келишганини, у бир неча маротаба
муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилганини, аммо буни ижобий натижаси
бўлмаганини, улар 2022 йил июль ойидан буён бирга яшамаслигини, уларнинг эрхотинлик муносабатлари шу вақтда тугатилганлигини, уларнинг оиласини
тиклашнинг умуман иложи йўқлигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни сўраган.
Кейиниг суд мажлисларига жавобгар узрли сабабларсиз келмаганлиги, судга
келмаслик сабабларини маълум қилмаганлиги боис, суд мазкур фуқаролик ишини
жавобгарни иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига
асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида
атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Алиева Севара Комилжоновна ва Рўзиев
Ферузжон Мустафоевичлар 2013 йил 20 август куни қонуний никоҳдан ўтишган ва
уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ФҲДЁ бўлими томонидан
359-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2014 йил 02 декабрда
туғилган Мустафаева Мубинахон Ферузжон қизи ва 2019 йил 18 ноябрда туғилган
Мустафаев Мустафо Ферузжон ўғли исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил июль ойидан буён
биргаликда эр-хотин бўлиб яшамайди.
Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли
моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда
қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан
тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун 6 (олти)
ой муддат белгиланган ва суднинг ажрими тегишли чора-тадбирлар кўриш учун
тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига юборилган. Аммо тарафлар ярашиш
чораларини кўришмаган.
Тошкент вилояти, Бекобод тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғининг
далолатномаларида тарафларни яраштиришни имконияти бўлмаганлигини қайд
қилинган.
Қолаверса, тарафлар ўртасидаги зиддиятлар натижасида жавобгар бир неча
маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ушбу ҳолатлар тарафларни оиласи батамом барбод бўлган деган хулосага
келишга асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконияти
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишда оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандига асосан эрхотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқлансагина, суд никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақлилиги кўрсатилган.
Суд мазкур қонун ва Олий суд Пленум қарори талабига асосан тарафлар 2022
йил июль ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамасликларини, тарафларнинг
оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун муддат
белгиланганлигини, аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаганлигини,
шундан кейин ҳам тарафларни оиласи тикланмаганини, қолаверса, жавобгар
даъвогар билан жанжаллашганлиги юзасидан бир неча маротаба маъмурий
жавобгарликка тортилганини, тарафларни оиласи амалда барбод бўлганлигини, уни
тиклашни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвогар Алиева Севара
Комилжоновнанинг жавобгар Рўзиев Ферузжон Мустафоевичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириб, тарафларни 2013 йил 20 август
куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ФҲДЁ бўлимида 359-сон далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига асосан суд
тарафларнинг икки нафар вояга етмаган фарзандларини даъвогарнинг тарбиясида
қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ
никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда эр-хотиннинг биридан, яъни
жавобгар Ф.Рўзиевдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари
миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогар С.Алиевадан давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Алиева Севара Комилжоновнанинг жавобгар Рўзиев Ферузжон
Мустафоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Алиева Севара Комилжоновна ва Рўзиев Ферузжон Мустафоевич 2013 йил 20
август куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ФҲДЁ бўлимида 359-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларнинг вояга етмаган икки нафар 2014 йил 02 декабрда туғилган
Мустафаева Мубинахон Ферузжон қизи ва 2019 йил 18 ноябрда туғилган Мустафаев
Мустафо Ферузжон ўғли исмли фарзандлари даъвогар Алиева Севара
Комилжоновнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Рўзиев Ферузжон
Мустафоевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
(протест) беришга, апелляция тартибида кўриб чиқилмаган ҳамда кучга кирган ҳал
қилув қарори устидан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Ж.Х.Отабоев