Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/27597 Дата решения 22.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдиллаева Маликахон Элмурод қизи Ответчик / Подсудимый Абдиллаев Бунёдбек Абубакр ўғли
Source ID 667718f6b6bf6f28996e5c01 Claim ID 4877169 PDF Hash caee14779a787c44... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 280 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, Д.Мўминованинг котиблигида, даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизини жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/27597-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизи жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизи даъво талабларини қувватлаб, жавобгари Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғли билан 2018 йил декабрь ойининг 07 кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023 йил январь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, суд томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам ярашмаганлигини, оилани тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғли даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизи билан 2018 йил декабрь ойининг 07 кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023 йил январь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, суд томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам ярашмаганлигини баён қилиб, даъвогарни даъвосини қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Суд иш бўйича тарафларининг баёнотларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2018 йил декабрь ойининг 07 кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлган. Тарафлар 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамайди. Тарафларга суднинг 22.11.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. 2 Шахрихон туман Қўшариқ МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизи, Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғли билан 2018 йил декабрь ойининг 07 кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлиги, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлиги, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023 йил январь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлиги, МФЙ томонидан оилани яраштириш чоралари қўрилганлигини бироқ ижобий натижа бўлмаганлиги сабабли оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2023 йил январь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизини жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизини жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. 3 Даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизи ва жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғли Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2018 йил декабрь ойининг 07 кунида 3765-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Абдиллаев Бунёдбек Абдукабир ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Абдиллаева Маликахон Элмурод қизига никоҳгача бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев