← Назад
Решение #1278103 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 917 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 22 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар Қуватова Дилрабо Очиловнанинг жавобгар Солиев Нормухаммад
Искандаровичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7273сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Д.Қуватова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Н.Солиев билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан
2001 йил 29 октябрдаги 282-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган,
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Д.Қуватова даъво талабини қувватлаб,
жавобгар Н.Солиев билан 2000 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, қонуний никоҳдан 2001 йил 29 октябрда ўтганлигини, ўзаро
турмушлари давридан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар
билан турмушини бошидан яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро
келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, жавобгар 2010 йилда Россия
давлатига ишлаш учун кетганлигини, шундан буён бориб, келиб ишлаб
юришлигини, ўрталаридаги келишмовчиликар сабабли 2021 йилдан буён эрхотинлик муносабатлари йўқлигини, жавобгар Россияда бошқа аёл билан
яшаб келаётганлигини, жавобгар оиласини моддий томондан таъминлаб
келаётганлигини, жавобгар билан бирга яшашни хохламаётганлигини, оиласи
тамомила барбод бўлганлигини, оиласини тиклашни имкони йўқлигини, суд
томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб,
суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Н.Солиев даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар Д.Қуватова билан 2000 йилда шаръий никоҳ
асосида турмуш қурганлигини, қонуний никоҳдан 2001 йил октябрь ойида
ўтганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан
характерлари тўғри келмаслигини, бир бирларини тушунмаслигини,
2010 йилда буён Россия давлатида ишлаб келишини, 2019 йилда Россия
фуқароси Марина исмли аёл билан яшаб келаётганлигини, даъвогарга уйжойларини ва мол-мулкларини берганлигини, шу сабабли Россияда Марина
билан бирга яшаётганлигини, фарзандларини моддий томондан таъминлаб
туришлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, даъвогар билан бирга
яшай олмаслигини, ўрталаридаги оиласи тамомила барбод бўлганлигини,
ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини даъвогар билан
никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Д.Қуватова
ва жавобгар Н.Солиевлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2001 йил 29 октябрдаги 282-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2001 йил 23 октябрда туғилган Искандарова
Хушнора Нормухаммедовна, 2004 йил 26 декабрда туғилган Искандаров
Собит Нормухаммад ўғли ва 2012 йил 18 августда туғилган Искандаров
Рамозон Нормухаммад ўғли исмли фарзандлари бор.
Оқдарё туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 21 майдаги
хулосасида, тарафлар 2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён бирга яшамаётганлигини,
жавобгар Н.Солиев Россия давлатида рус аёл билан шаръий никоҳ асосида
яшаб келаётганлигини, тарафларни ярашиб яшашни хоҳламаётганлигини,
тарафларни яраштиришни имкони бўлмаганлигини маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Д.Қуватова билан жавобгар
Н.Солиевлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам
топганлиги, тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб
яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда
ҳам ярашмаганлиги, жавобгар бошқа оила қуриб яшаб келаётганлигини,
келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан
берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги,
тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, жавобгар бошқа
оила қуриб яшаб келаётганлигини, келгусида даъвогар Д.Қуватова билан
жавобгар Н.Солиевларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти
йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро
келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар Н.Солиевдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат
божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар Қуватова Дилрабо Очиловнанинг жавобгар Солиев
Нормухаммад Искандаровичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Қуватова Дилрабо Очиловна ва жавобгар Солиев
Нормухаммад Искандаровичлар ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2001 йил 29 октябрдаги 282-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратилсин.
Жавобгар Солиев Нормухаммад Искандаровичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов