Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2302/7985 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Каюмов Хамиджон Журакулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Еминжонова Нилуфар Мирхаитовна Ответчик / Подсудимый Еминжонов Пулатжон Худойберганович
Source ID 66827f2ab6bf6f28996e5e5b Claim ID 4749549 PDF Hash 73ece5c20a55a762... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ФПКнинг 220-моддаси суд ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 068 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май ойининг 21 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов, Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Эминжонова Нилуфар Мирхаитовнанинг жавобгар Эминжонов Пулатжон Худойбергановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1102-2302/7985-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Эминжонова Нилуфар Мирхаитовна жавобгар Эминжонов Пулатжон Худойбергановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 09.06.2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан 3 нафар вояга етган ва 1 нафар вояга етмаган – 30.11.2008 йилда туғилган Худойбергенов Муроджон Пулатжон ўғли исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2017 йилдан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар бегона аеллар билан яқин муносабатларда бўлиб, оиласига бепарво бўлиб қолганлигини, 2017 йилда жавобгар бошқа аел билан шаръий никох асосида турмуш қурганлигини, хозирги кунда унинг бошқа оиласи борлигини, оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Эминжонова Нилуфар Мирхаитовна даъвони тан олиб, жавобгар билан 7 йилдан буен бирга яшамаслигини, хозирда уларнинг бошқа-бошқа оилалари мавжуд эканлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни ҳамда унга никохдаги "Эминжонова" фамилиясини қолдиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Эминжонов Пулатжон Худойберганович даъвони тан олмасдан, ажрашишга норози эканлигини, ўзаро турмушидан 4 нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан биргаликда 2019 йилдан буен яшамаслигини, оилани сақлаб қолишга харакат қилганлигини, оилани тиклашни имкони борлигини маълум қилган. Жавобгар кейинги суд мажлислари жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огохлантирилганлигига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Шунга кўра, суд ФПКнинг 220-моддасига кўра мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 09.06.2000 йилда қонуний никоҳдан ўтишган, ўзаро турмушидан 3 нафар вояга етган ва 1 нафар вояга етмаган – 30.11.2008 йилда туғилган Худойбергенов Муроджон Пулатжон ўғли исмли фарзанди бор. Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2017 йилдан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини жавобгардан ундиришни, тарафларнинг 1 нафар вояга етмаган фарзандини онаси-даъвогар тарбиясида қолдиришни ҳамда даъвогарга никохдаги “Эминжонова” фамилиясини қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Эминжонова Нилуфар Мирхаитовнанинг жавобгар Эминжонов Пулатжон Худойбергановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Эминжонова Нилуфар Мирхаитовна ва Эминжонов Пулатжон Худойберганович 09.06.2000 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ФХДЁ бўлимида 301-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Томонларнинг 1 нафар вояга етмаган - 30.11.2008 йилда туғилган Худойберганов Муроджон Пулатжон ўғли исмли фарзанди онаси-даъвогар Эминжонова Нилуфар Мирхаитовна тарбиясида қолдирилсин. Даъвогар Эминжонова Нилуфар Мирхаитовнага никохдаги “Эминжонова” фамилияси қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда жавобгар Эминжонов Пулатжон Худойбергановичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Х.Ж.Каюмов Х.Ж.Каюмов