← Назад
Решение #1278106 Гражданские
Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 718 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари бўйича
Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, суд раиси И.Кўчкинованинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рахимбердиеванинг котиблигида, даъвогар Муродов
Алимардон Акбарали ўғлининг жавобгар Валиева Нодирахон
Пахриддин қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган 2-1603-2302/16083-сонли фуқаролик
ишини кўриб, қуйидагиларни
Судга даъвогар Муродов Алимардон Акбарали ўғли жавобгар
Валиева Нодирахон Пахриддин қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар А.Муродов даъво аризани қувватлаб,
ўз тушунтиришида 17.09.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганини, биргаликдаги турмушлари даврида икки нафар
2019 йилда туғилган Солиха ва 2021 йилда туғилган Сардора исмли
фарзандли бўлишганлигини, ўзаро оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2021 йил март ойида ажрашиб кетганини, биргаликдаги
яшаган вақтларида ўрталарида жуда кўп жанжаллар бўлганини,
жаовбгар арзимаган сабаб билан ота-онасининг уйига кетиб ойлаб
ота-онасининг уйида яшаганини, оилани тиклаш учун қилинган
харакатлари натижа бермаганлигини, МФЙ фаоллари ва оиланинг
катта аъзолари кўп марта уларни яраштириб қўйишга ҳаракат
қилганини, бироқ натижа бўлмаганини, ҳозирда оилани тиклашни
имкони қолмаганлигини, ўзи шаърий тартибда бошқа оила
қурганлигини, ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини баён
қилиб, суддан даъвони қаноатлантириб, жавобгар билан ўртасидаги
никоҳни ажратишни сўради.
Суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилган
бўлса-да
жавобгар Валиева Нодирахон Пахриддин қизи суд
мажлисларига келмади. Шу боис суд мазкур фуқаролик ишини
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
220-моддасига
асосан
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд
мажлисида
мутахассис
сифатида
жалб
этилган
Ўзбекистон МФЙ хотин-қизлар фаоли Д.Жўрева ўз тушунтиришида,
тарафларни оиласини тиклаш масаласи бир неча марта муҳокама
қилинганлигини, бироқ оила тикланмаганлигини, туман ҳоким
ўринбосарининг ўзи бориб жавобгарни даъвогарнинг уйига киритиб
қўйганини, бироқ жавобгар яшаб кета олмаганини, 15-20 кунлар
олдин жавобгар даъвогарнинг шаърий уйланиб олганидан норози
бўлиб шикоят ариза ёзганини, ўша вақтда жавобгар Н.Валиева
билан суҳбатлашганида даъвогар билан бирга яшаш нияти
йўқлигини, лекин шаърий уйланиб олгани учун жарима тўлаши
лозимлигини айтганини баён қилди.
Суд даъвогар ва мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
уларга ҳуқуқий
баҳо
бериб,
Аниқланишича, Муродов Алимардон Акбарали ўғли ва Валиева
Нодирахон Пахриддин қизилар 17.09.2018 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушлари даврида икки
нафар 18.08.2019 йилда туғилган Акбаралиева Солиха Алимардон
қизи ва 02.04.2021 йилда туғилган Акбаралиева Сардора Алимардон
қизи исмли фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўртасида ўзаро оилавий келишмовчиликлар келиб
чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил
март ойидан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий
рўзғор юритмайдилар.
Суд
тарафларнинг
оилавий
муносабатларини
тиклаш
мақсадида 08.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой
яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат
давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб
қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини
бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли
қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни
оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли
эканлиги тушунтирилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида
бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг
оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина
мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси
Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб,
тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, даъвогар Муродов
Алимардон Акбарали ўғлидан давлат фойдасига БҲМнинг уч
баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарнинг
қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 41, 45-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Муродов Алимардон Акбарали ўғлининг жавобгар
Валиева Нодирахон Пахриддин қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Даъвогар Муродов Алимардон Акбарали ўғли билан жавобгар
Валиева Нодирахон Пахриддин қизилар ўртасида 2018 йил 17
сентябрда Наманган вилояти Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида
тузилган ва 1363-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳларидан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар Муродов Алимардон Акбарали ўғлидан давлат фойдасига
БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу
суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари
мумкин.
И.Кўчкинова