Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1304-2302/3799 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман суди Судья Хакимов Тўлқинжон Эркинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Башатов Виктор Павлович Ответчик / Подсудимый Борчевская Елена Валериевна
Source ID 667a2bcbb6bf6f28996e5c3b Claim ID 4931517 PDF Hash af474715767f52e7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 164-моддаси аролик процессуал кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 914 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 21 санасида фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи Хакимов Тўлқинжон Эркинович, судья ёрдамчиси А.Келдиёровнинг котиблигида, даъвогар Башатов Виктор Павловичнинг жавобгар Башатова Елена Валериевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1304-2302/3799-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Башатов Виктор Павлович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Башатова Елена Валериевна билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Башатов Виктор Павлович даъвони қувватлаб, жавобгар билан 1985 йил 1 июнда никоҳларини қонуний расмийлаштириб оила қургалигини, турмушларидан бир нафар вояга етган фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталарида келишмовчилик сабабли 1990 йилдан буён бирга яшамасликларини, ўзи 2000 йилдан бошқа фуқаро Саидова Лайло билан оила қуриб бирга яшаб келишлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ярашмаганлигини, эндиликда оиласини тиклаш имконияти йўқлигини баён қилиб, никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Башатова Елена Валериевна суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, судга келмаслик сабабини маълум қилмади. Иш хужжатларида Пахтакор туман Сувонобод МФЙ томонидан тақдим қилинган далолатнома мавжуд бўлиб унда Башатова Елена Валериевна 1990 йилда Россия федерациясига кетганлиги кўрсатилган. Суд мазкур фуқаролик ишини Фуқаролик процессуал кодексининг 164-моддасига кўра иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш материаллари билан атрофлича танишиб, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар Башатов Виктор Павлович ва Башатова Елена Валериевна Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1985 йил 1 июнда қайд қилинган никоҳ асосида турмуш қуришган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етган фарзанди бор. Тарафлар 2000 йилдан буён бирга яшамайди, умумий рўзғор юритмайди. Суд томонидан берилган ярашиш мухлати давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган. Ҳозирги кунда тарафларнинг мол-мулк низолари мавжуд эмас. Иш хужжатларида Пахтакор тумани, Сувонобод МФЙ томонидан берилган далолатнома мавжуд бўлиб унда тарафларни оиласи урганиб чиқилганлиги, тарафларни оиласини тиклаш имкони йуқлиги, фуқаро Башатова Елена Валериевна 1990 йилда Россия Федерациясига кетганлиги, фуқаро Башатов Виктор Павлович 2010 йилда Саидова Лайло исмли фуқарои билан шарий никоҳ асосида яшаб келишлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси талабига кўра, суд эр-хотиннинг бундан буён бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқ деб топса, улар никохдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган барча ҳаракатлар бесамар бўлганлигини, тарафлар ўртасида узоқ вақтдан буён келишмовчиликлар бўлиб келганлигини, мазкур ҳолат ишда мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланишлигини, тарафларнинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имконияти йўқ ва оила батамом бузилган деб ҳисоблаб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама килиб, ФҲДЁ органида никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Башатов Виктор Павловичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164, 249-253-моддаларига қўлланиб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Башатов Виктор Павловичнинг жавобгар Башатова Елена Валериевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Башатов Виктор Павлович ва Башатова Елена Валериевна ўртасида Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1985 йил 1 июнда 45-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Башатов Виктор Павловичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайьатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи Т.Э.Хакимов