Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2309/17322 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Рахматов Аброр Алиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юнусова Дилфуза Бахтияровна Ответчик / Подсудимый Юнусов Абдураим Рахимджанович
Source ID 6703ad3eee3ec578cdc68031 Claim ID 4838360 PDF Hash f77d671077f726f4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 127 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди 2024 йил май ойининг 21 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик қилувчи, судья А.А.Рахматов Судья ёрдамчиси М.Хотамованинг котиблигида, даъвогар иштирокида, даъвогар Юнусова Дилфуза Бахтияровнанинг жавобгар Юнусов Абдураим Рахимджановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1001-2410/17322-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Д.Юнусова жавобгар А.Юнусовга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда 13.10.2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганини, биргаликдаги турмушидан уч нафар: 17.07.2002 йилда туғилган Абдурахимова Муштарийбегим Абдураим қизи; 25.09.2004 йилда туғилган Абдурахимов Абдурашид Абдураим ўғли ва 02.08.2006 йилда туғилган Абдурахимова Муслима Абдураим қизи исмли фарзандлари борлигини. Дастлаб турмушлари яхши бўлганлигини, кейинчалик оила бузилишига сабаб турмуш ўртоғи уни ҳурмат қилмай, сабабсиз жанжал қилиб келганини, бундан ташқари характерлари тўғри келмаганини, 2019 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини билдириб, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Д.Юнусова даъво аризасини қувватлаб, бу унинг биринчи никоҳи эканини, ўрталаридан мулкий низолар йўқлигини, алиментга ариза берганини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар А.Юнусов даъвони тан олиб, ҳақиқатдан ҳам 2019 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Охирги суд мажлисига жавобгар номаълум сабабларга кўра келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқди. Суд тарафлар баёнотларини эшитиб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш хужжатларига кўра Юнусов Абдураим Рахимджанович ва Юнусова Дилфуза Бахтияровна ўртасида 13.10.2000 йилда ТОшкент шаҳар Никоҳ ва оила маросимлари марказида қонуний никоҳ қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар – 17.07.2002 йилда туғилган Абдурахимова Муштарийбегим Абдураим қизи; 25.09.2004 йилда туғилган Абдурахимов Абдурашид Абдураим ўғли ва 02.08.2006 йилда туғилган Абдурахимова Муслима Абдураим қизи исмли фарзандлари бор. Тарафларнинг муносабатлари ёмонлашиб, 2019 йилдан буён бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган. Суднинг ажримига асосан эр-хотинга ярашиш учун мухлат берилган ҳамда ҳар иккаласининг яшаш жойидаги маҳалла комитетига яраштириш юзасидан сухбат олиб бориш юзасидан кўрсатма берилган. Бироқ тарафлар ярашиш истаги бўлмаганлиги боис, яраштириш имкони бўлмаган ва бу ҳақда ёзма далолатнома тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиб, тарафлар ажрашишга рози эканлигини, ўтган вақт давомида оилани сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар ҳам ижобий натижа бермаганлигини, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас деган хулосага келиб, даъвони қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратилганда никоҳдаги фамилиясида қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига асосан уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда 680.000 сўм миқдорида давлат божи тўғри тўланганлигини инобатга олади. Шунингдек, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, даъвогар ва жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божини тенг миқдорда(150/150) ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45-моддалари, ФПКнинг 138, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Юнусова Дилфуза Бахтияровнанинг жавобгар Юнусов Абдураим Рахимджанович нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Юнусов Абдураим Рахимджанович ва Юнусова Дилфуза Бахтияровна ўртасида 13.10.2000 йилда Тошкент шаҳар Никоҳ ва оила маросимлари марказида 944-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Юнусова Дилфуза Бахтияровна дан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (150 фоиз) миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Юнусов Абдураим Рахимджанович дан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (150 фоиз) миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратилгандан сўнг Дилфуза Бахтияровнага никоҳдаги “Юнусова” фамилияси қайтарилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) Тошкент шаҳар суди берилиши мумкин. А.А.Рахматов