← Назад
Решение #1278111 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
8 302 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил
май ойининг 21 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг
раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида, даъвогар Шукуров Шавкат
Абдурахмановичнинг жавобгар Шукурова Доно Маннановнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/32747-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
Даъвогар Шукуров Шавкат Абдурахманович жавобгар Шукурова Доно
Маннановнага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2010
йил 14 декабрда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги турмушидан икки
нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар билан келишмовчиликлар
сабабли 2019 йилдан бери алоҳида яшаётганлигини ва эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, оилавий ҳаёти ёмонлашганлигини, оилани тиклашни иложи
бўлмаганлиги келажакда жавобгар билан ўртадаги риштани тиклашни ва бирга
яшашни иложи йўқлиги сабабли ярашиш учун муҳлат бермасдан тузилган
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Шукуров Шавкат Абдурахманович даъво талабини
қўвватлаб, жавобгар 2019 йилда уйдан кетиб қолганлигини, ўзи бошқа эркак билан
муносабатларига киришганлигини, бу ҳакда далил сифатида расмлар борлигини,
икки нафар фарзандини ҳам унга ташлаб кетганлигини, улардан умуман ҳабар
олмаганлигини, болалар отаси билан яшаётганлигини, ҳозирда унда ҳам бошқа
шаърий никоҳ ва бу муносабатлардан фарзанди ҳам борлиги сабабли, суд
томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш имконияти
бўлмаганлигини маълум қилиб никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Шукурова Доно Маннановна билан конференцалоқа восита орқали боғланиб, у даъвони тан олмасдан, лекин ҳақиқатдан ҳам
даъвогар билан алоҳида яшаётганлигини ва у билан бирга битта оила бўлиб
яшашга имконияти йўқлигини, фарзандлари билан кўришмаётганлигини
тасдиқлаб, ажрашишга норозилигини билдириб даъво талабларни суднинг
ҳаволига қолдирганлигини ва судга боришга нияти йўқлиги тўғрисида фикр
билдирган.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига
асосланиб ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Д.Қулбаева, даъво аризани қуллаб
қувватлаб, даъвогар Ш.Шукуров билан шаърий никоҳда яшаётганлигини
биргаклидаги турмушидан 23.10.2023 йилда Шукуров Дилшод Шавкат ўғли исмли
фарзанди туғилганлигини ва бу ҳақда тўғилганлик ҳақидаги гувохномани тақдим
қилганлигини, даъвогарнинг биринчи турмушидан икки нафар фарзандлари ҳам
улар билан яшаётганлигии ва улар уни онаси деб чақирганлигини, жавобгар
улардан умуман ҳабар олмаганлигини ва унинг ҳулк атвори жуда салбий
бўлганлигини маълум қилиб даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда
фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Тошкент шаҳар Учтепа туман ФҲДЁ бўлимдан 2010
йил 14 декабрда 1192 сонли билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушдан икки нафар вояга етмаган 20.11.2011
йилда туғилган Абдурахмонова Дилоромхон Шавкат ўғли ва 14.09.2014 йилда
туғилган Абдурахмонова Ирода Шавкат қизи исмли фарзандлари мавжуд, улар
отаси билан яшаб келмоқда.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2019 йилдан алоҳида яшаб
келмоқдалар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам
тугатилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага кўра
23.10.2023 йилда туғилган Шукуров Дилшод Шавкат ўғли исмли фарзандининг
ота-онаси сифатида Шукуров Шавкат Абдурахманович ва Қулбаева Дилноза
Сайдуллаевналар кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд
ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача
муҳлат тайинлашга ҳақли.
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
судининг ажримига кўра, эр-ҳотинини яраштириш учун муҳлат берилган.
Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар
ярашмаганлар. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида кўриб
чиқилиб, бироқ оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра,
ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва
манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган
асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра,
никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли
бирга аҳил оила бўлиб яшамасдан келмоқда ва эр-ҳотин муносабатлар анча муддат
олдин тугатилганлигини аниқланганлиги ва бу ҳолат суд жараёнида ўз тасдиғини
топган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011.20.07 даги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга
доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд
ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши,
жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан
ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги
келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги оила
бутунлай барбод бўлган, тарафлар ўртасидаги меҳр оқибат, бир-бирларига бўлган
ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлигини, бундан ташқари даъвогарда
бошқа шаъарий никоҳдан фарзанди ҳам тўғилганлигини, бу холатларига
қарамасдан тарафларга суд томонидан бир неча маротаба оилани сақлаш қолиш
мақсадида имконият берганлигини инобатга олиб, даъвогар жавобгар билан
биргаликда яшашга қаътий қаршилигини билдириб, оилани бундан кейин
биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб
ҳисоблайди. Шунга кўра, суд тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекситон
Республикаси 138,141 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогардан никоҳдан ажратишни
расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 249-253моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Шукуров Шавкат Абдурахмановичнинг жавобгар Шукурова Доно
Маннановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Тарафлар 2010 йил 14 декабрдаги Тошкент шаҳар Учтепа туман ФҲДЁда 1192
сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Вояга етмаган 20.11.2011 йилда туғилган Абдурахмонова Дилоромхон
Шавкат ўғли ва 14.09.2014 йилда туғилган Абдурахмонова Ирода Шавкат қизи
исмли фарзандлари отаси Шукуров Шавкат Абдурахмановичнинг тарбиясида
қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Шукуров Шавкат
Абдурахмановичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусха аслига туғри:
Судья:
имзо
А.Джалилов