← Назад
Решение #1278114 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 947 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича
Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Судья: Д.У.Опаеванинг раислигида,
Ш.Э.Холмўминовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Шапсанов
Луқмон Мардон ўғлининг жавобгар Юсупова Муниса Илҳом қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1002-2308/29856сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Шапсанов Луқмон Мардон ўғли судга жавобгар Юсупова Муниса
Илҳом қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ўз даъво аризаси ва суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво аризани
қувватлаб, унда жавобгар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчилик оқибатида эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил октябрда
тугатилганлигини, бунга сабаб дунёқарашлари ва характерлари бир бирига мос
келмаганлигини оқибатда турли хил тушунмовчилик ва жанжал келиб чиққанлигини,
бир оила бўлиб яшамаслигини умумий рўзғор юритмаслигини, никоҳдан ажралишга
ҳар икки тараф рози эканлигини, оилани тиклашни имконияти мавжуд эмаслигини ва
буни истамасликларини маълум қилиб тарафларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ўз кўрсатмасида суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлат натижа бермаганлигини тарафлар ярашмаганлигини маълум қилиб,
уларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар М.Юсупова даъво талабини тан олмасдан ўз
кўрсатмасида даъвогар Л.Шапсанов билан 2021 йил 5 мартда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлиги, турмушларидан бир нафар Усмон исмли фарзандлари борлигини,
ўзаро келишмовчилик сабабли 2022 йил октябр ойидан бери бир оила бўлиб
яшамаслигини, умумий рўзғор юритмаслигини бироқ никоҳдан ажралишга жиддий
сабаб йўқлигини, ярашиш учун берилган муҳлат давомида тарафларнинг муносабати
тикланмаганлигини бунга даъвогарнинг қаршилиги сабаб бўлаётганлигини маълум
қилиб, даъво аризани қанаотлантиришни рад этишини сўраган.
Суд тарафларнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Шапсанов Луқмон Мардон ўғли ва Юсупова Муниса
Илҳом қизи 2021 йил 05 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, бу ҳақда
Тошкент шаҳар, Олмазор туман ФҲДЁ бўлимида 2-1002-21-00333-сонли далолатнома
ёзуви қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар:21.01.2021 йил туғилган
Мардонов Усмон Луқмонович исмли фарзанди бор.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2022 йил октябрдан
буён бирга яшамайдилар. Шу даврдан бошлаб умумий рўзғор юритмайди.
Ўтган вақт мобайнида тарафларнинг оилавий муносабатларни тиклашга бўлган
эътиборсизлиги, қилинган ҳаракатларнинг самарасизлиги ҳамда орадан ўтган узоқ
вақт ўзаро ҳурмат, меҳр ва ишончнинг йўқолишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган
ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги №6-сонли қарорнинг 16-бандига асосан эр ва хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни
оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш
ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ажрими билан
тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилган. Ярашиш учун берилган вақт ўз
натижасини бермаган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, гарчанд жавобгар никоҳдан ажралишни
истамасада, томонлар ўртасидаги никоҳ расман мавжуд бўлиб, оила эса тамомила
барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари 2022
йилда тугатилганлигини, ўтган вақт мобайнида тарафлар ярашмаганликларини,
тарафларнинг ўртасидаги никоҳ фақат расман мавжудлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини
инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси
талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларидан ажратишни, вояга етмаган
21.01.2021 йил туғилган Мардонов Усмон Луқмонович онаси М.Юсупова тарбиясида
қолдиришни лозим деб топади ҳамда болани тарбиясида қолдириш юзасидан низо
бўлган ҳолда судга умумий тартибда даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтиришни лозим топади.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдоридаги давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига
амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг164,-249253-моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Шапсанов Луқмон Мардон ўғлининг жавобгар Юсупова Муниса
Илҳом қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасиқаноатлантирилсин.
Тарафлар Шапсанов Луқмон Мардон ўғли ва Юсупова Муниса Илҳом қизи
Тошкент шаҳар, Олмазор туман ФҲДЁ бўлимида рўйхатга олинган 05.03.2021
йилдаги 2-1002-21-00333-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг 21.01.2021 йил туғилган Мардонов Усмон Луқмонович исмли
фарзанди онаси Юсупова Муниса Илҳом қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Шапсанов Луқмон Мардон ўғлидан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Аслига тўғри,судья
Д.У.Опаева