Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2316/32744 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Джалилов Азизбек Нурмагамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Султанова Гулхида Камолиддин қизи Ответчик / Подсудимый Султанов Шухрат Шавкатович
Source ID 667968b5b6bf6f28996e5c25 Claim ID 4849406 PDF Hash 67854c5df7e501be... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 16 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 118 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил май ойининг 21 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида, даъвогар Султанова Гулхида Камолиддин қизининг жавобгар Султанов Шухрат Шавкатовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/32744-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Даъвогар Султанова Гулхида Камолиддин қизи жавобгар Султанов Шухрат Шавкатовичга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2011 йил 02 апрелда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги турмушидан икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар билан келишмовчиликлар сабабли 2019 йилдан бери беганодек яшаётганлигини ва эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, оилавий ҳаёти ёмонлашганлигини, оилани тиклашни иложи бўлмаганлиги келажакда жавобгар билан ўртадаги риштани тиклашни ва бирга яшашни иложи йўқлиги сабабли ярашиш учун муҳлат бермасдан тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Султанова Гулхида Камолиддин қизи даъво талабини қўвватлаб, ухшаш тушунтиришларни бериб, суд томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш имконияти бўлмаганлигини, бундан ташқари ушбу мрожжат такроран берилганлигини маълум қилиб никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Султанов Шухрат Шавкатович билан конференцалоқа восита орқали боғланиб, у даъвони тан олиб, ажрашишга розилигини билдириб даъво талабларни қаноатлантриш ва судга боришга нияти йўқлиги тўғрисида фикр билдирган. Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосланиб ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар Тошкент шаҳар 2 сон «Шодлик» Никоҳ уйидан 2011 йил 02 апрелда 361 сонли билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушдан икки нафар вояга етмаган 22.01.2012 йилда туғилган Шавкатов Шохрух Шухрат ўғли ва 26.07.2013 йилда туғилган Султонова Лазизахон Шухрат қизи исмли фарзандлари мавжуд, улар онасининг тарбиясида. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2019 йилдан алоҳида яшаб келмоқдалар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 22.02.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Г.Султанованинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ажримига кўра, эр-ҳотинини яраштириш учун муҳлат берилган. Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар ярашмаганлар. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида кўриб чиқилиб, бироқ оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра, ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли бирга аҳил оила бўлиб яшамасдан келмоқда ва эр-ҳотин муносабатлар анча муддат олдин тугатилганлигини аниқланганлиги ва бу ҳолат суд жараёнида ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011.20.07 даги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги оила бутунлай барбод бўлган, тарафлар ўртасидаги меҳр оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлигини, суд томонидан бир неча маротаба оилани сақлаш қолиш мақсадида имконият берганлигини инобатга олиб, тарафлар биргаликда яшашга қаътий қаршилигини билдириб, оилани бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекситон Республикаси 138,141 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгардан никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 249-253моддаларини қўллаб, суд Даъвогар Султанова Гулхида Камолиддин қизининг жавобгар Султанов Шухрат Шавкатовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Тарафлар 2011 йил 02 апрелдаги Тошкент шаҳар 2 сон “Шодлик” Никоҳ уйида 361 сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Вояга етмаган 22.01.2012 йилда туғилган Шавкатов Шохрух Шухрат ўғли ва 26.07.2013 йилда туғилган Султонова Лазизахон Шухрат қизи исмли фарзандлари онаси Султанова Гулхида Камолиддин қизининг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Султанов Шухрат Шавкатовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин. Раислик қилувчи: Нусха аслига туғри: Судья: имзо А.Джалилов