← Назад
Решение #1278117 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (ишни кўриш муддатини узайтириш ҳақида); Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 889 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья А.Акрамов,
Судья ѐрдамчиси Д.Аликуловнинг котиблигида, даъвогар Тожибоев
Хусниддин Исматиллаевичнинг жавобгар Тожибоева Нурпошша Комилжон
қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича
юритилган №2-1602-2301/13824-сонли фуқаролик иши қўрилиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Тожибоев Хусниддин Исматиллаевичнинг жавобгар
Тожибоева Нурпошша Комилжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 14.07.2010
йилда жавобгар билан
қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлганликларини, жавобгар билан 2021 йил
февраль ойида ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга
яшамасликларини, жавобгар билан ортиқ умуман бирга яшай олмаслигини,
жавобгар билан оилани тиклашни имкони йўқлигини билдириб, жавобгар
билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни сўраган.
Даъвогар Тожибоев Хусниддин Исматиллаевич ўзининг суд
мажлисидаги тушунтиришида, 14.07.2010 йилда жавобгар билан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлганликларини, жавобгар билан 2021 йил
февраль ойида ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга
яшамасликларини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшашни хохламаслигини,
суд томонидан берилган муддат ичида хам оила тикланмаганлигини маълум
қилиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни
сўраган.
Жавобгар Тожибоева Нурпошша Комилжон қизи ўзини суд
мажлисидаги тушунтиришида, ҳақиқатдан даъвогар билан 14.07.2010 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги
турмушларидан икки нафар фарзандли бўлганликларини, даъвогар билан
2021 йил февраль ойида ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга
яшамасликларини, суд томонидан берилган муддат ичида оила
тикланмаганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўраган.
Мазкур фуқаролик иши 22.09.2023 йилда қўзғатилган.
Аниқланишича, тарафлар 14.07.2010 йилда Наманган вилояти Уйчи
туман ФХДЁ бўлими томонидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар,
бу ҳақда никоҳ тузиш далолатномасини қайд қилиш дафтарига №695-сонли
ѐзув киритилган
Тарафларнинг турмушларидан фарзанди бор, ўзаро келишмовчиликлар
натижасида тарафлар 2021 йил февраль ойидан буѐн бирга яшамайдилар,
умумий рўзғор юритмайдилар.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Тожибоев Хусниддин
Исматиллаевич дастлаб 2024 йилда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро судига никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Суднинг 06.11.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб
олишлари, оилани сақлаб қолиш учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ, суд томонидан берилган муҳлат ва ўтган вақтлар давомида
томонларнинг оиласи тикланмаган, Бундан ташқари тарафлар суд томонидан
оилаларини сақлаб қолиш мақсадида берилган муҳлатлар давомида ҳам
оилаларини тиклаш чораларини кўришмаган.
Шунингдек, Уйчи туман Гулистон МФЙ томонидан судга берилган
далолатномага кўра, яраштириш комиссияси томонидан олиб борилган
ҳаракатлар натижасида тарафларни оиласини тиклашни имкони бўлмагани
кўрсатилган.
Суд тарафларни суд мажлисидаги тушунтиришини, суд томонидан
берилган муҳлатлар ичида тарафлар оиласи тикланмаганлигини эътиборга
олиб, ушбу оилани келгусида сақлаб қолишни имкони қолмаган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва
қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
Шунингдек, суд амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги
Қарорини 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга хаѐт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим”-деб кўрсатилганига ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41-моддасида “Агар суд эр хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашга ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратади”деб кўрсатилганига асосланиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида оилани сақлаб
қолиш имкони қолмаган деб ҳисоблаб, даъвогар Тожибоев Хусниддин
Исматиллаевичнинг жавобгар Тожибоева Нурпошша Комилжон қизига
нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириб,
белгиланган миқдордаги давлат божини даъвогардан ундиришликни лозим
топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 249, 253-моддаларига қўлланиб
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Тожибоев Хусниддин Исматиллаевичнинг жавобгар
Тожибоева Нурпошша Комилжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Тожибоев Хусниддин Исматиллаевич ва жавобгар Тожибоева
Нурпошша Комилжон қизи ўрталаридаги Наманган вилояти Уйчи туман
ФХДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилган 14.07.2010 йилдаги №695сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Тожибоев Хусниддин Исматиллаевичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Тожибоева Нурпошша Комилжон қизи давлат божи
тўлашдан озод қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози бир ойлик кунлик муддатда апелляция
тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят ва прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акрамов