← Назад
Решение #1278118 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 754 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар Муротова Шахноза Эсламасовнанинг жавобгар Равшанов
Хусниддин Хикматуллаевичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги
2-1406-2302/7746-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
Даъвогар Ш.Муротова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Х.Равшанов билан ўрталарида Пайариқ туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2014 йил 30 январдаги 100-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ш.Муротова даъво талабини қувватлаб,
жавобгар Х.Равшанов билан 2014 йил 30 январда қонуний никоҳ асосида
турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида бир нафар
фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушини бошидан яхши
яшмаганлигини, ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини,
бир бирларига характерлари тўғри келмаслигини, 2015 йил апрель ойидан
буён жавобгар билан бирга яшамаслигини, бир нафар фарзандини ҳам ота
онасини уйида дунёга келтирганлигини, фарзандини соғлиғи бўлмай 4 ой
шифохонада ётганлигини, жавобгар эса бирор маротаба келиб хабар
олмаганлигини, 2015 йил апрель ойидан буён ота-онасини уйида яшаб
келаётганлигини, уларни оиласига маҳалла ҳам бир неча маротаба
аралашганлигини, лекин оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини,
бундан кейин жавобгар билан бирга яшай олмаслигини, жавобгар билан
оиласини тиклаб бўлмаслигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, суд
томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб,
суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Х.Равшанов даъвогарнинг даъво талабини
тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар
билан 9 йилдан буён бирга яшамаслигини, даъвогар билан келиша
олмаганлигини, фарзандини таъминоти учун алимент пулларни тўлаб
келаётганлигини, даъвогар билан кўп бирга яшаганлигини, даъвогар билан
ўзаро келишмаганлигини, даъвогар билан бирга яшай олмаслигини,
ўрталаридаги оиласи тамомила барбод бўлганлигини, ярашиш учун берилган
муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, бошқа турмуш қурмаслигини, даъвогар
билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, даъвогар билан оиласини
тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар
Ш.Муротова ва жавобгар Х.Равшановлар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 2014 йил 30 январдаги 100-сон далолатнома ёзуви
билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2015 йил 13 апрелда туғилган
Хикматуллаев Муслимбек Хусниддин ўғли исмли фарзанди бор.
Пайариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 07
майдаги хулосасида, тарафлар 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2020 йилдан буён бирга яшамаётганлигини,
уларни яраштиришни имкони бўлмаганлигини маълум қилган.
Пайариқ тумани “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
2024 йил 20 майдаги далолатномасида, тарафларни яраштириш чоарлари
тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилганлигини, тарафлар 2015 йилдан
буён бирга яшамаётганлигини, тарафларни яраштириш чоралари
кўрилаётганлигини маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Ш.Муротова билан жавобгар
Х.Равшановлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар
барҳам топганлиги, тарафлар 2015 йилдан буён бирга яшамаслиги, тарафлар
ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган
муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш
имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда,
тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам
топганлиги, тарафлар 2015 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга
суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни
имконияти
бўлмаганлиги,
тарафлар
оиласини
сақлаб
қолишни
хоҳламаётганлигини, келгусида даъвогар Ш.Муротова билан жавобгар
Х.Равшановларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ
деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида
ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат
қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш
органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар
Х.Равшановдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
бараварида давлат божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар Муротова Шахноза Эсламасовнанинг жавобгар Равшанов
Хусниддин Хикматуллаевичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Муротова Шахноза Эсламасовна ва жавобгар Равшанов
Хусниддин Хикматуллаевичлар ўртасидаги Пайариқ туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2014 йил 30 январдаги 100-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратилсин.
Жавобгар Равшанов Хусниддин Хикматуллаевичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов