Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/6576 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эрмухамматов Худойқул Эрмухаммат ўғли Ответчик / Подсудимый Набиева Махлиё Орифовна
Source ID 669791b30f5d3825e2d8746e Claim ID 4745084 PDF Hash 71a98aac7768429b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 308 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Эрмуҳамматов Худойқул Эрмуҳаммат ўғлининг жавобгар Набиева Махлиё Орифовнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/6576-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Х.Эрмуҳамматов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар М.Набиева билан 2017 йил 23 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, турмушини бошида жавобгар билан яхши яшаганлигини, кейинчалик катта фарзандлари туғилгандан сўнг ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, жавобгар арзимаган сабаблар билан суний равишда жанжал чиқариб, баҳона топиб уйга кетиш чорасини кўришини, шундан сўнг ота-онасига хабар бергач улар келиб олиб кетишлигини, қариндош уруғлари билан бир неча маротаба олиб келганлигини, жавобгар билан 2023 йил июнь ойига қадар бирга яшаганлигини, бундан кейин жавобгар билан бирга яшай олмаслигини, уларни турмушини кўриб онаси қийналиб кетганлигини, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳидан ажрашишга аҳд қилганлигини, жавобгар билан бирга яшай олмаслигини, оиласи буткул барбод бўлганлигини, суддан даъво талабини қаноатлантиришни, ушбу фуқаролик ишини ўзининг иштироксиз кўришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар М.Набиева даъво талабини тан олмасдан, ҳақиқатан ҳам 2017 йил 23 декабрда даъвогар Х.Эрмуҳамматовга қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, оилада даъвогар билан эмас қайнонаси билан келишолмаслигини, уларнинг оиласи қайнонасининг аралашуви туфайли бузилганлигини, даъвогар жанжаллар сабабли ота-онасини уйига юборишлигини, икки нафар фарзандлари отасиз ўсишини хоҳламаслигини, фарзандларини таъминоти учун алимент пулларни олаётганлигини, мол мулкларни даъвогарнинг уйида турганлигини, даъвогар унга уй-жой қилиб бериши зарурлигини, суд томонидан берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Х.Эрмуҳамматов ва М.Набиевалар ўрталаридаги никоҳ Иштихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2017 йил 23 декабрдаги 2719-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2019 йил 08 февралда туғилган Эрмуҳамматова Самира Худойқул қизи ва 2020 йил 04 октябрдаги Эрмуҳамматов Муҳаммаджон Худойқул ўғли исмли фарзандлари бор. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлиги, аксинча, уларнинг икки нафар фарзандлари борлиги ва ёш оила эканлиги ҳамда жавобгар оиласини тиклашга ҳаракат қилаётганлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар Х.Эрмуҳамматовнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида икки нафар вояга етмаган фарзандлдари борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Эрмуҳамматов Худойқул Эрмуҳаммат ўғлининг жавобгар Набиева Махлиё Орифовнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов