Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9643 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тиллаев Мукаррамжон Уктамжонович Ответчик / Подсудимый Тиллаева Иқболой Восилжон қизи
Source ID 667a647ab6bf6f28996e5c48 Claim ID 4774823 PDF Hash 9e3645e3ad38a141... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 117 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжоновични жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9643-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжонович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисда сўралган даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжонович даъвони қуватлаб жавобгар билан 03.12.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 28.08.2019 йилда туғилган Уктамжонова Ҳадичабону Мукаррамжон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2020 йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизи даъвони тан олиб, даъвогар билан 03.12.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 28.08.2019 йилда туғилган Уктамжонова Ҳадичабону Мукаррамжон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2020 йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, никохдан ажрашишга рози эканлигини билдириб тушинтириш берган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 03.12.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 28.08.2019 йилда туғилган Уктамжонова Ҳадичабону Мукаррамжон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2020 йилдан буён алоҳидаалоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 06.04.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжоновични жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 24.10.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжонович ва жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизига ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Асака тумани “Турон” МФЙнинг хулосаларига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжоновичнинг жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжонович ва жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизи ўртасида 03.12.2018 йилдаги №964-сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Тиллаев Мукаррамжон Уктамжоновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 28.08.2019 йилда туғилган Уктамжонова Ҳадичабону Мукаррамжон қизи исмли бир нафар бола Тиллаева Иқболой Восилжон қизи тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Тиллаева Иқболой Восилжон қизи га ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Хожимуротовага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров