Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7266 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Расулов Ғулом Эргашевич Ответчик / Подсудимый Абдулдаева Дилдор Тошпулатовна
Source ID 6697947a0f5d3825e2d8747a Claim ID 4823528 PDF Hash 0d1dcdf66442c7e7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 6 049 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Расулов Ғулом Эргашевичнинг жавобгар Расулова Дилдор Тошпулатовнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7266-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Ғ.Расулов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Д.Расулова билан ўрталаридаги Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2010 йил 24 ноябрдаги 1009-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ғ.Расулов даъво талабини қувватлаб, жавобгар Д.Расулова билан 2010 йил 24 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, турмушини бошида жавобгар билан яхши яшаганлигини, кейинчалик фарзандлари туғилгандан сўнг ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, жавобгар арзимаган сабаблар билан ота-онасини уйига кетиб ойлаб юришлигини, ҳар сафар ўзи бориб олиб келганлигини, тўй ҳашарларда ичиб турганлигини, лекин ҳозирги кунда ичкилликни ташлаганлигини, соғлиғига тўғри келмай қолганлигини, қариндош уруғлари билан жавобгарни олиб келиш учун борган вақтида бирга яшамаслигини айтганлигини, жавобгар ўзига тегишли бўлган мол мулкларини олиб кетганлигини, жавобгар билан бирга яшамаётганлигига 1 йилдан ошганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони йўқлигини, оиласи барбод бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Д.Расулова даъво талабини тан олиб, ҳақиқатан ҳам 2010 йил 24 ноябрда даъвогар Ғ.Расуловга қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогарнинг иккинчи турмуш ўртоғи эканлигини, турмушларини бошларида даъвогар билан яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, ўрталаридаги уриш жанжаллар сабабли бир неча маротаба ота-онасини уйига кетганлигини, фазандларини тақдирини уйлаб даъвогар билан бирга яшашга мажбур бўлганлигини, даъвогар уни фарзандларини олдида уриб, ҳақорат қилганлигини, бу ҳолатларни фарзандлари кўриб, фарзандлари отаси билан бирга яшашни хоҳламаслигини, шунинг учун фикри ўзгарганлигнини, фарзандлари ҳам даъвогар билан бирга яшашга норози эканлигини, суд томонидан ярашиш учун муҳлатдан сўнг фарзандларини кийим кечакларини олиш учун борганида ҳамма мол-мулкларни бериб юборганлигини, ярашиш учун ҳаракат қилганлигини, лекин даъвогар фарзандларидан ҳам хабар олмаслигини, ҳозирги кунда фарзандлари билан отасини уйида тинч яшаётганлигини, уни уй-жой билан таъминлаши зарурлигини, суд томонидан берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Ғ.Расулов ва Д.Расуловалар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2010 йил 24 ноябрдаги 1009-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2010 йил 07 декабрда туғилган Эргашева Феруза Ғулом қизи, 2012 йил 06 августда туғилган Эргашев Шахрух Ғулом ўғли ва 2019 йил 01 ноябрда туғилган Эргашева Раҳила Ғулом қизи исмли фарзандлари бор. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлиги, аксинча, тарафларнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги ва улар ёш оила эканлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар Ғ.Расуловнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Расулов Ғулом Эргашевичнинг жавобгар Расулова Дилдор Тошпулатовнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов