Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9613 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғли Ответчик / Подсудимый Бугалиева Нилуфархон Хасанбой қизи
Source ID 667a63dfb6bf6f28996e5c45 Claim ID 4788926 PDF Hash 337030c450b7d31d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 257 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғлини жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9613-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғли даъвони қуватлаб, жавобгар билан 08.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 24.09.2022 йилда туғилган Хусанбоев Муҳаммаддиёр Хусниддин ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил май ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизи даъвони қисман тан олиб, даъвогар билан 08.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 24.09.2022 йилда туғилган Хусанбоев Муҳаммаддиёр Хусниддин ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида, 2023 йил май ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, бироқ, даъвогар ўзини номига олган кредит қарздорликни тўлаган тақдирдагина никохдан ажрашишга рози бўлишлигини билдириб тушинтириш берган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 08.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 24.09.2022 йилда туғилган Хусанбоев Муҳаммаддиёр Хусниддин ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2023 йил май ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 24.10.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғли ва жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизига ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Асака тумани “Навбахор” МФЙнинг хулосаларига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Гарчанд, жавобгар суд мажлисида ўз номига олинган кредит қарздорликни даъвогар тўлаб берган тақдирда ажрашишга рози бўлишлигини важ келтирса-да, оилани тиклашни имкони қолмаганлигини тан олган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғлининг жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғли ва жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизи ўртасида 08.01.2022 йилдаги №2-1703-22-00037сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Бегалиев Хусниддин Хусанбой ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 24.09.2022 йилда туғилган Хусанбоев Муҳаммаддиёр Хусниддин ўғли исмли бола Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизининг тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Бегалиева Нилуфархон Хасанбой қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Қурбоновага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров