Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9974 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хамидова Одинахон Қахаржон қизи Ответчик / Подсудимый Қобулов Вохиджон Вахобжон ўғли
Source ID 667a64b8b6bf6f28996e5c49 Claim ID 4826279 PDF Hash 79a960fa6ea6262f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 140 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Кобулова (Хамидова) Одинахон Қахаржон қизини жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9974-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғли билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисисда сўрагна даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизи даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 20.09.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 31.03.2020 йилда туғилган Вохобжонов Муҳаммадали Вохиджон ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчилик оқибатида 2019 йил ноябрь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келаётганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғли суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда бир неча маротаба хабардор қилинган бўлишига қарамай келмаганлигини, келмаслик сабабларини судга маълум қилмаганлигини, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўрамаганлигини назарда тутиб, суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган гувоҳ Кабулов Вахобжон Хамракулович жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғли ўзининг ўғли эканлигини, ўғли ҳозирда Сурхандарё вилоятида эканлигини, суд мажлисида қатнашаолмаслигини такидлаб ўғли никохдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, кўрсатув берган. Суд, тушунтиришлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизи билан жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғли билан 20.09.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 31.03.2020 йилда туғилган Вохобжонов Муҳаммадали Вохиджон ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2019 йил ноябрь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 14.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизи ва жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғлига ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Пахтобод туман ҳокимлиги, Пахтобод тумани Андижон ва Асака тумани “Намуна-Бўстон” МФЙларининг хулосасига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б”-кичик бандига асосан жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизининг жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизи ва жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғли ўртасида 20.09.2019 йилдаги №1149-сонли далолатнома ёзуви билан Асака тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Жавобгар Кобулов Вохиджон Вохобжон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 31.03.2020 йилда туғилган Вохобжонов Муҳаммадали Вохиджон ўғли исмли бир нафар бола Кобулова Одинахон Қахаржон қизи тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайти этиш вақтида даъвогар Кобулова Одинахон Қахаржон қизи га ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Хамидовага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров