Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/8657 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юнусалиева Турсуной Иеромжон қизи Ответчик / Подсудимый Арипов Асадбек Улуғбек ўғли
Source ID 667a641db6bf6f28996e5c46 Claim ID 4704925 PDF Hash a40c5e159c477e17... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 127 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Арипова (Юнусалиева) Турсуной Икромжон қизини жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/8657-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Арипова Турсуной Икромжон қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғли билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисда сўралган даъвогар Арипова Турсуной Икромжон қизи даъвони қуватлаб жавобгар билан 24.11.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 16.06.2022 йилда туғилган Арипов Муҳаммадали Асадбек ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, ўзи 2023 йил ноябрь ойида Энгин исмли Туркия фуқароси билан шаръий никох асосида оила қуриб яшаб келаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғли даъвони тан олиб, даъвогар билан 24.11.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 16.06.2022 йилда туғилган Арипов Муҳаммадали Асадбек ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, никохдан ажрашишга рози эканлигини билдириб тушинтириш берган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 24.11.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 16.06.2022 йилда туғилган Арипов Муҳаммадали Асадбек ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2023 йил август ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Даъвогар 2023 йил ноябрь ойида Энгин исмли Туркия фуқароси билан шаръий никох асосида оила қуриб яшаб келмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Арипова Турсуной Икромжон қизи ва жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғлига ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Марҳамат тумани “Шахристон” Асака тумани Беруний МФЙларининг далолатномасига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Арипова Турсуной Икромжон қизининг жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Арипова Турсуной Икромжон қизи ва жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғли ўртасида 24.11.2021 йилдаги №2-1718-21-00665-сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 2-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Жавобгар Арипов Асадбек Улуғбек ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 16.06.2022 йилда туғилган Арипов Муҳаммадали Асадбек ўғли исмли бир нафар бола Арипова Турсуной Икромжон қизи тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Арипова Турсуной Икромжон қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Юнусалиевага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров