Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9844 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маматов Исломжон Хамрабой ўғли Ответчик / Подсудимый Маматова Фотимахон Улуғбековна
Source ID 667a64f6b6bf6f28996e5c4a Claim ID 4805194 PDF Hash a56983629e40cafc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 206 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғлини жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9844-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековна билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисда сўралган даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғли даъвони қуватлаб жавобгар билан 26.08.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 11.09.2022 йилда туғилган Хамрабоева Ифорахон Исломжон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил февраль ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековна даъвони тан олиб, даъвогар билан 26.08.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 11.09.2022 йилда туғилган Хамрабоева Ифорахон Исломжон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил февраль ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, ўзи 2023 йил август ойида Жўрабеков Насибилло исмли шахс билан шаръий никох асосида оила қуриб ҳозирда ҳомиладор эканлигини, никохдан ажрашишга рози эканлигини билдириб тушинтириш берган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 26.08.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 11.09.2022 йилда туғилган Хамрабоева Ифорахон Исломжон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2023 йил август ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Жавобгар 2023 йил август ойида Жўрабеков Насибилло исмли шахс билан шаръий никох асосида оила қуриб ҳозирда ҳомиладор. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғли ва жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековнага ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Марҳамат туман ҳокимлиги оила ва хотин қизлар бўлими хулосаси ва Марҳамат тумани “Рохат” ва Шомат МФЙнинг далолатномасига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғлининг жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғли ва жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековна ўртасида 26.08.2021 йилдаги №2-1711-21-00800сонли далолатнома ёзуви билан Марҳамат туман ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Маматов Исломжон Хамрабой ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 11.09.2022 йилда туғилган Хамрабоева Ифорахон Исломжон қизи исмли бир нафар бола Маматова Фотимахон Улуғбековна тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Маматова Фотимахон Улуғбековнага ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Кобуловага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров