← Назад
Решение #1278128 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 672 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари бўйича
Янгийўл туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Ў.Абдурахмановнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
З.Атабаеванинг
котиблигида, даъвогар Солижонов Ахмаджон Хасанбой ўғлининг жавобгар
Солижонова Умидахон Абдусаттор қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1108-2303/6554-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Солижонов Ахмаджон Хасанбой ўғли судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
Солижонова Умидахон Абдусаттор қизи билан 24.10.2019 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар,
яъни 10.04.2021 йилда туғилган Хасанбоев Мухаммадфозил Ахмаджон ўғли
исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан 2022 йил август ойидан буён эрхотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан дунё қарашлари
бир-бирига қарама-қаршилигини, ҳозирги кунда бошқа аёл билан шаръий
никоҳ асосида оила қуриб, умумий рўзғор юритиб келаётганлигини, ҳозирда
ушбу турмушидаги аёли хомиладор эканлигини, жавобгар билан оилани
тиклашни имкони қолмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни,
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Солижонова Умидахон Абдусаттор қизи даъвони
тан олиб, жавобгар билан 24.10.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар яъни 10.04.2021 йилда
туғилган Хасанбоев Мухаммадфозил Ахмаджон ўғли исмли фарзанди
борлигини, жавобгар билан 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаслигини,
даъвогарнинг бошқа оила қурганидан хабари борлигини, шу сабабли даъвогар
билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд тарафаларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
24.10.2019 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган ва улар ўртасидаги
2
қонуний никоҳи Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 418-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган яъни, 10.04.2021
йилда туғилган Хасанбоев Мухаммадфозил Ахмаджон ўғли исмли фарзанди
бор.
Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро
ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини
йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли
тарафлар 2022 йил август ойидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор
юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги оилавий муносабатлари
тугатилган.
Суднинг 08.11.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб
олишлари учун берилган олти ой муддат давомида тарафлар ўз оиласини
сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида
ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг
батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари
қолмаганлигидан далолат беради.
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосасида тарафлар
бирга яшамаслиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат,
эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган
ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантириб,
даъвогар Солижонов Ахмаджон Хасанбой ўғлининг жавобгар Солижонова
Умидахон Абдусаттор қизи ўртасида Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан
418-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни ҳамда
вояга етмаган фарзандини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Суд, ФПКнинг 141-моддаларига мувофиқ давлат божи ундириш
масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан давлат фойдасига баъзавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баробари миқдори давлат божи ундиришни лозим топди.
3
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-251моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Солижонов Ахмаджон Хасанбой ўғлининг жавобгар
Солижонова Умидахон Абдусаттор қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Даъвогар Солижонов Ахмаджон Хасанбой ўғлининг жавобгар
Солижонова Умидахон Абдусаттор қизи ўртасида 24.10.2019 йилда Янгийўл
шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 418-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар яъни, 10.04.2021 йилда туғилган Хасанбоев
Мухаммадфозил Ахмаджон ўғли исмли фарзанди онаси Солижонова Умидахон
Абдусаттор қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда Солижонов Ахмаджон
Хасанбой ўғлидан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция,
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ў.Абдурахманов