Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2303/11976 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди Судья Тошматова Мамлакатхон Абдулхайевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узоқов Муроджон Расулжон ўғли Ответчик / Подсудимый Мустафакулова Хилола Абдукарим қизи
Source ID 66e82ed7ee3ec578cdc67fce Claim ID 4896603 PDF Hash dec2d08d1a518500... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 195 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья М.А.Тошматова, судья ёрдамчиси Ж.Нишонбоевнинг котиблигида, даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон ўғлининг жавобгар Мустфақулова Хилола Абдукарим қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1704-2303/11976–сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон ўғли жавобгар Мустфақулова Хилола Абдукарим қизига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон ўғли даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 21.08.2019 йил Балиқчи туман ФХДЁ томонидан, №820-сон билан қайд этилган, далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, турмушлари бошида ахил оила бўлиб яшаганлигини, жавобгар билан ўзаро келишиб яшашни имкони йўқлигини, сабаби жавобгар бошқа фарзанд кўриши мумкин эмаслигини, ҳозирда оилани тиклаш имкони йуклигини, оиласи барбод бўлганлигини, берилган мухлатда ҳам яшамаганлигини, бошқа оила қурмоқчи эканлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Мустафоқулова Хилола Абдукарим қизи даъвони тан олиб, даъвогар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, даъвогар фарзанд кўришни ҳохлаётганлигини, ўзи бошқа фарзанд кўра олмаслигини, берилган мухлатда ҳам яшамаганлигини, бошқа оила қуришлигини, ҳозирда оиласини тиклашни имкони йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Аниқланишича тарафлар 21.08.2019 йилда Балиқчи тумани ФХДЁ бўлими томонидан №820-сон билан қайд этилган далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўрталарида 05.06.2020 Расулжонова Хадичахон Муроджон қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2020 йилдан буён бир оила бўлиб яшашмайди. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 23.03.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси рад этилган. Даъвогар томонидан дастлаб судга даъво киритилганида суднинг 21.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 6 ой мухлат берилган бўлиб, бу муддат давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган. Балиқчи тумани «Сиза» МФЙ ва Балиқчи тумани “Ўлмас” МФЙ оилани қадриятларини мустахкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосада тарафларни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуриб, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишгани, улар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2020 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётгани, оилани тиклаш чоралари кўрилгани лекин оила тикланмагани кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади» деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2011 йил 20 июль кунги 06сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларга кўра, тарафларни бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, тарафларни оилани тиклашга ҳаракат қилишмаганини, уларни узоқ муддатдан буён бир оила бўлиб яшамаётганларини эътиборга олиб тарафларни ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни лозим деб топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон ўғлининг жавобгар Мустфақулова Хилола Абдукарим қизига нисбатан киритган «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон ўғли билан жавобгар Мустфақулова Хилола Абдукарим қизи Балиқчи туман ФХДЁ бўлими томонидан 21.08.2019 йилда №820-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида Даъвогар Узоқов Муроджон Расулжон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли. М.А.Тошматова