← Назад
Решение #1278130 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 770 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 21 куни Андижон вилояти
фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди
биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова,
судья ёрдамчиси М.Султоновнинг котиблигида, даъвогар
Куватов Алишер Абдусаттаровичнинг жавобгар Куватова
Саидахон Адилжоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-17052301/3840-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
Даъвогар Куватов Алишер Абдусаттарович жавобгар
Куватова Саидахон Адилжоновнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар А.Куватов даъво
талабини
қувватлаб,
унда
кўрсатилганларга
ўхшаш
тушунтиришлар бериб, жавобгар билан 2008 йил 18 октябрда
қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қурганликларини,
биргаликдаги турмушларидан 2010 йил 14 январда туғилган
Қуватов Азизбек Алишер ўғли ва 2012 йил
16 июлда
туғилган Қуватов Авазбек Алишер ўғли исмли икки нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталарида келиб
чиққан ўзаро ишончсизлик сабабли 2022 йил август ойидан
бирга яшашмаслигини, жавобгар унга айтмасдан 2022 йил
август ойида Россия Федерациясига чиқиб кетганлигини,
икки нафар вояга етмаган фарзандлари жавобгарнинг
қарамоғида эканлигини, келгусида жавобгар билан оилани
тиклашнинг имкони йўқлигини, унинг никоҳдан ажратиш
ҳақидаги дастлабки даъво аризаси шу суд томонидан рад
қилинганлигини,
шундан
кейин
ҳам
улар
ярашишмаганлигини ва у 2023 йил 3 мартда Маматалиева
Рўзихон Неъматжон қизи билан шаърий никоҳ асосида
турмуш қурганлигини, келгусида жавобгар билан оилани
тиклашнинг умуман имкони йўқлигини, оила бутунлай
барбод
бўлганлигини
баён
қилиб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар С.Куватова судга келмади,
келмаганлигини узрли эканлигини тасдиқловчи далилларни
судга тақдим этмади, суднинг номига ариза билан мурожаат
чиқишни сўрамаганлиги сабабли суд, жавобгарнинг судга
келмаганлигини узрсиз деб топиб мазкур фуқаролик ишини
жавобгар иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддаси талабига асосан кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатлари
билан
танишиб,
унда
мавжуд
бўлган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, Куватов Алишер Абдусаттарович билан
Куватова Саидахон Адилжоновна 2008 йил 18 октябрда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда Хонобод
шаҳар ФҲДЁ бўлимида 286-сонли далолатнома ёзуви қайд
қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 2010 йил 14 январда
туғилган Қуватов Азизбек Алишер ўғли ва 2012 йил 16
июлда туғилган Қуватов Авазбек Алишер ўғли исмли икки
нафар фарзандлари бор.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил
август
ойидан
бирга
яшашмайди,
умумий
рўзғор
юритишмайди, эр-хотинлик муносабатлари шу вақтдан
тугатилган.
Жавобгар С.Куватова 2010 йил 14 январда туғилган
Қуватов Азизбек Алишер ўғли ва 2012 йил
16 июлда
туғилган Қуватов Авазбек Алишер ўғли исмли икки нафар
фарзандлари шу пайтдан ҳозирга қадар ота-онасининг уйида
яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро
судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогар А.Куватовнинг жавобгар С.Куватовага нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризасини
қаноатлантириш рад қилинган.
Шу суднинг 2024 йил 14 ноябрдаги ажрими билан
тарафларга ярашиб олишлари учун 6 (олти)ой муҳлат
тайинланган. Бироқ тарафлар белгиланган муҳлат давомида
ярашмаган.
Хонобод шаҳар “Хонтоғ” МФЙ ва “Юксалиш” МФЙ
ҳузуридаги
Оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссияларининг хулосасига кўра, оилани тиклашнинг
имкони йўқлиги ва иш бўйича якуний қарор қабул қилишни
судга ҳавола қилинганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги
тушунтирилган.
Суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ҳамда Олий
суд Пленуми тушунтиришлардан келиб чиққан ҳолда
тарафларнинг бирга яшашларига имконият қолмаганлигини,
оилавий
муносабатлар
узоқ
вақтдан
буён
тикланмаганлигини, даъвогарнинг шаърий никоҳ асосида
бошқаси билан турмуш қуриб бирга яшаб келаётганлигини
ҳамда суд томонидан даъвогарнинг даъво аризаси рад
қилинганлигидан кейин ҳамда тарафларга ярашиш учун
берилган муҳлат давомида ҳам тарафлар ярашмаганлигини
инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга кўра, даъвогар
томонидан судга даъво аризаси тақдим этишда давлат божи
тўланмаганлиги аниқланганлиги сабабли суд Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
иловаси бўлган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”ни
“в” бандига кўра, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризаларидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида давт божи
тўланиши
назарда
тутилганлигини
инобатга
олиб,
даъвогардан давлат фойдасига 680.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Суд
шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
45-моддасига асосланиб ҳамда даъвогарнинг аризасига
асосан
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштиришда
даъвогардан давлат фойдасига БҲМнинг 3 (уч) баравари
миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгардан давлат
божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Куватова Саидахон Адилжоновнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Куватов Алишер Абдусаттарович ва Куватова Саидахон
Адилжоновна 2008 йил 18 октябрда Хонобод шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 286-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларнинг 2010 йил 14 январда туғилган Қуватов
Азизбек Алишер ўғли ва 2012 йил
16 июлда туғилган
Қуватов Авазбек Алишер ўғли исмли икки нафар вояга
етмаган
фарзандлари
жавобгар
Куватова
Саидахон
Адилжоновнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Даъвогар Куватов Алишер Абдусаттаровичдан давлат
фойдасига 680.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар
Куватов Алишер Абдусаттаровичдан давлат фойдасига
БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Куватова Саидахон Адилжоновнадан давлат
божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи судья:
Н.И.Мирзакаримова
зо)