← Назад
Решение #1278134 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 896 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд
раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар Режаббоев Ихвалжон Маннабжоновични жавобгар
Режаббоева Зебо Иброхим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2301/27589-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
Даъвогар Режаббоев Ихвалжон Маннабжоновични вакили
адвокат Рахимов Шухрат Расулович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Режаббоева Зебо Иброхим қизи билан
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
Режаббоев
Ихвалжон
Маннабжоновични вакили адвокат Рахимов Шухрат Расулович
даъвони қувватлаб, даъвогар 24.02.2012 йилда жавобгар Режаббоева
Зебо Иброхим қизи билан қонуний никоҳни расмийлаштириб,
турмуш қурганлигини, турмушидан 29.11.2012 йилда туғилган
Маннобжонова Захрохон Ихволжон қизи, 05.06.2014 йилда туғилган
Маннобжонова Мехринисо Ихволжон қизи, 20.12.2018 йилда
туғилган Режаббоев Алибек Ихволжон ўғли ва 20.02.2021 йилда
туғилган Режаббоев Мустафо Ихволжон ўғли исмли фарзандли
бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022 йил январь
ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда
ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун
оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Режаббоева Зебо Иброхим қизи суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада,
суд мажлисига келмаганлиги учун суд Ўзбекистон Республикаси
ФПК 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд даъвогар вакилини тушунтиришларини эшитиб, ишда
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 24.02.2012 йилда қонуний
никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 29.11.2012 йилда туғилган Маннобжонова
Захрохон Ихволжон қизи, 05.06.2014 йилда туғилган Маннобжонова
Мехринисо Ихволжон қизи, 20.12.2018 йилда туғилган Режаббоев
Алибек Ихволжон ўғли ва 20.02.2021 йилда туғилган Режаббоев
Мустафо Ихволжон ўғли исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил январь
ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогарнинг дастлабки даъво аризаси 2022 йил 26 декабрда
рад қилинган. Кейинги даъво аризаси
бўйича
тарафларга
ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ, Жалақудуқ туман Жўнгқишлоқ МФЙ яраштириш
комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2022 йил январь ойидан
буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа
бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум
қилинган.
Суд
мажлисида
гувох
сифатида
кўрсатув
берган
Абдусаттарова Рахнамохон Латиповна жавобгарнинг холаси, яъни
онаси
Шоирахонни
синглиси
бўлишини,
жияни
билан
гаплашганлигини,
ажрашишга
розилигини
билдирганлигини
маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил
20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги
Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни
оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб
тушунтириш берилган.
Тарафлар 2022 йил январь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Режаббоев Ихвалжон
Маннабжоновични жавобгар Режаббоева Зебо Иброхим қизига
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъвосини
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим
топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Режаббоев Ихвалжон Маннабжоновични жавобгар
Режаббоева Зебо Иброхим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Режаббоев Ихвалжон Маннабжонович ва жавобгар
Режаббоева Зебо Иброхим қизи Жалақудуқ туман ФҲДЁ бўлимида
24.02.2012 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Режаббоев Ихвалжон Маннабжоновичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Режаббоева Зебо Иброхим қизига никоҳгача фамилиясига
қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
3
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
И.Г.Азизов